16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:23
Жамият 👁 329

Адлия органлари фаолиятида жорий қилинган қўшимча йўналиш ва вазифалар орқали аҳолига янада қулайлик ва имтиёзлар яратилди

Адлия органлари фаолиятида жорий қилинган қўшимча йўналиш ва вазифалар орқали аҳолига янада қулайлик ва имтиёзлар яратилди

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ислоҳотларимиз самарадорлигининг муҳим омили ҳисобланади. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билган фуқаролар эса жойларда қонуний ҳужжатлар ижроси таъминланиши ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари олди олинишига ҳисса қўшади. Шу мақсадда сўнгги йилларда қонунчилик тизими анча такомиллаштирилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 май куни “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, Адлия органларининг қўшимча фаолият йўналиши ва қўшимча вазифалари белгиланган эди. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш мақсадида “Ҳуқуқий тарғибот куни” лойиҳаси доирасида Амударё туманининг Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносининг мажлислар залида мазкур фармон мазмун-моҳияти тарғиботи юзасидан тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими Жамшид Бекимбетов, туман Адлия бўлими бошлиғи Мансур Садиков, туман Давлат архиви бошлиғи Баҳодир Жуманиёзов, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ходими Улуғбек Бабажонов, “Маҳалла еттилиги”дан вакиллар, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи туман бўлими ходимлари, Давлат хизматлари маркази туман бўлими ходимлари, туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари, кўча бошилари ва ёшлар иштирок этишди.

Табирда сўзга чиққанлар ушбу фармонда белгиланган вазифалар орқали фуқароларга берилган қулайликлар ва имтиёзлар хусусида тўхталишди.

Хусусан, мазкур фармон билан қуйидагилар: аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш; жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқиш; фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш; давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш Адлия органларининг қошимча фаолият йўналишлари қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда “Адлия куни” тадбирларини ўтказиш, олис ҳудудлардаги маҳаллаларда эса ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб бориш; уйма-уй юриш ва “Ҳуқуқий кўмак” акцияларини ўтказиш орқали фуқаролар кундалик ҳаётида аниқланадиган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; аҳолига, авваламбор “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот хизматига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва шу каби вазифалар фармон билан туман ва шаҳар адлия бўлимларига юклатилди.

Эндиликда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг тартиблари амалиётга жорий қилинади.

Тадбир давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ходими Улуғбек Бабажонов ишсиз аҳоли вакилларини туманда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари хусусидаги маълумотлар билан таништирди.

Шунингдек, соҳа матухассисилари томонидан аҳолига давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслардан фойдаланиш афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида масъуллар томонидан фуқароларнинг қонунчилик ва ҳуқуқий мавзудаги саволларига тегишли жавоблар қайтарилди ҳамда зарур тавсиялар берилди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019