16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:32
Жамият 👁 337

“Фалон русумдаги смартфонимни сотаман” ёки “Катта миқдорда мева-чева бор, баҳоси келишилган нархда”...

“Фалон русумдаги смартфонимни сотаман” ёки “Катта миқдорда мева-чева бор, баҳоси келишилган нархда”...

Телеграм тармоғидаги бу каби хабарномаларга деярли ҳар куни кўзимиз тушади. “Сотса, сотавермайдими, шуни ижтимоий тармоқда овоза қилиш шартми?” дея ажабланишингиз мумкин. Лекин ана шу тахлит хабарномалар туфайли онлайн савдо қиламан деб фирибгарлар тузоғига илинган, бор будидан айрилиб, хонавайрон бўлган инсонлар тобора кўпайиб бораётганидан ҳушёр тортамиз. Мана шундайлардан бири Маъмуржон Россияда ишлаб қайтгач, кўп функцияли, янги русумдаги смартфон сотиб олди. Аввал фойдаланиб юрган смартфони ҳам ёмон эмасди, сотса, яхшигина даромад бўлади. Шу фикрда телеграм тармоғига эълон жойлади. Эълони тагига телефонининг баҳосини ва суратини жойлади. Орадан дақиқалар ўтиб-ўтмай, Маъмуржонга хабар келди:

– Телефонингизни мен олмоқчиман, Самарқандликман, агар картангизнинг кодини менга ташласангиз, ҳисобингизга сиз айтган маблағни ўтказиб бераман. Харидор топилганидан қувониб кетган Маъмуржон яқиндагина Россия давлатидаги ўзи ишлаган завод иш берувчиси томонидан ўз номига очилган, икки йиллик иш ҳақи жамланган картанинг кодини харидор айтган электрон почта манзилига осонгина киритди-ю... Битта тугмани босиши билан картасида яхши ният билан жамғариб қўйган, не машаққатлар билан ишлаб топган бор маблағи ечиб олинганини сезмай қолди. Қайта-қайта картасини очиб кўравериб асаби чарчаган Маъмуржон фирибгарга алданганини сезди.

Орадан анча вақт ўтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг аралашувидан сўнг фирибгар ушланганида билдики, ўзи каби киберҳужумга учраган содда, ишонувчан одамлар онлайн савдо қиламан деб миллион-миллион сўм маблағларидан айрилиб, суд идоралари эшигида ойлаб сарсон-у саргардон. Маъмуржон ҳам то фирибгарлардан пулларини ундириб олгунича она сути оғзига келди.

Бу тобора урчиб бораётган кибержиноятларнинг жуда оддий ва жўнгина кўриниши. Ваҳоланки, кибержиноят оламида деҳқонларнинг, тадбиркорларнинг банклардаги ҳисоб рақамларидан миллиардлаб маблағларини ечиб олаётган, онлайн савдо ниқоби остида катта-катта тадбиркорлик субъектларининг даромадларини ўзлаштириб олаётган уюшган кибержиноятчилар ҳам борки, бундайлар IT соҳасида жуда устамон бўлишади ва ҳар галги “ов”га чиққанларида сохта аккаунтлар орқали содда, ишонувчан, ҳуқуқий билими саёз одамларни ўз тузоқларига илинтирадилар.

Юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш,уларнинг киберҳужумлар қурбонига айланишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда 1-31 июль кунлари кибержиноятларга қарши кураш ойлиги деб эълон қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, шунингдек, IT мутахассислари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тарғибот ойлиги доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва IT соҳаси мутахассисларидан иборат тарғибот гуруҳлари тузилиб, улар томонидан интернет орқали тобора хавфли тус олиб бораётган турли кўринишлардаги кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилиб, бу тадбирларга кўпроқ ёшлар қамраб олинмоқда.

Яқинда Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида кибержиноятларга қарши курашиш бўйича тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходими Шерзод Атамуродов, Амударё тумани Ички ишлар бўлими масъул ходими Илҳом Абутов, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, Ички ишлар бўлими мутахассислари ҳамда Ўрта қалъа ва Қипчоқ овуллари аҳоли вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходими Шерзод Атамуродов ва Амударё туман ИИБ масъул ходими Илҳом Абутовлар киберхавфсизликка амал қилиш, кибержиноятлар қурбони бўлишнинг олдини олиш юзасидан иштирокчиларга кенг тушунчалар бердилар.

Айниқса, халқимиз орасида тобора оммалашиб бораётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш зарурлиги, нотаниш одамлар билан мулоқотга киришишдан сақланиш, онлайн савдолар борасида ўзларига тегишли банк пластик карталарининг кодларини ошкор қилмаслик, шунингдек, мобиль алоқа воситалари бузилиб қолганида устанинг ҳаракатларини шахсан кузатиб туриш муҳимлигини таъкидладилар.

Тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокчиларга кибержиноятчилар қўллайдиган усуллар, айнан ана шундай жиноятлар хусусида тушунчалар, шу билан бирга фуқаролар томонидан тушган саволларга ҳаётий мисоллар орқали жавоблар бердилар.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019