16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:44
Жамият 👁 12,679

“Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида маънавият фестивали ўтказилди

“Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида маънавият фестивали ўтказилди

Фоторепортаж

Бугун мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек эзгу мақсад йўлида кенг қамровли ислоҳотлар олиб бориляпти. Тараққиётнинг муҳим асослари бўлган маънавият ва марърифатга жиддий эътибор қаратиляпти. Шу жиҳатдан республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида жорий йилнинг июль-август ойларида “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз” шиори остида маънавият фесиваллари ўтказилмоқда. Ушбу маданий-маърифий тадбирлар жамиятда маънавий муҳитни яхшилаш, ёш авлодни билимга чорлаш, ҳар бир фуқаронинг юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, қолаверса қалблардаги шукроналик туйғусини намоён этиши билан аҳамиятли бўлмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадларнинг мазмун-моҳиятини амударёлик юрдошларимизнинг қалбига етказиш ва халқимизга хуш кайфият улашиш мақсадида бир гуруҳ элимиз суйган шоир-ёзувчилар, машҳур актёр ва санъаткорлар, таниқли журналистлар ва маданият намояндаларидан иборат “Маънавият карвони” Амударё туманига ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмонлар Амударё устида янги қурилган маҳобатли кўприк олдида туманимиз мутасаддилари томонидан кутиб олинди. Меҳмонлар улуғвор дарёнинг қудратини ҳис қилиш, бетакрор табиатимиздан баҳра олиш мақсадида кўприкдан яёв юриб ўтишди.

Барчамизга яхши маълумки, ушбу маҳобатли кўприкнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Амударё туманига ташриф буюрган эди. Бу кўприк давлат раҳбарининг халқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатини рамзий ифода этиши билан барчамизни фахрлантиради.

Ушбу кўприк қирғоқларни бир-бири билан бирлаштиради ва иқтисодий ривожимизда муҳим восита сифатида хизмат қилади. Шу маънода Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган “Маънавият фестивали” ҳам дилларни дилларга, элларни элларга боғлаши, шунингдек, қалбимиздаги Ватанга бўлган буюк муҳаббатимизни намоён этиши билан аҳамиятлидир.

Амударё тумани Маданият бўлими олдида меҳмонлар туман ҳокими Собир Хўжаметов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, соҳа масъуллари томонидан карнай-сурнай садолари остида тантанали қарши олинди. Миллий либослар кийган қизларимиз меҳмонларга минг йиллик ўлмас қадриятимиз ифодаси – нон-туз тутишди.

Туман Маданият бўлимида ўтказилган маъданий-маърифий тадбирда филология фанлари номзоди, профессор Раҳимбой Жуманиязов, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, театр актёри Тоҳир Рахимов ва қорақалпоғистонлик таниқли ижодкорлар сўзга чиқиб, “Маънавият фестивали” доирасида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, санъат ва маъданиятнинг халқ тафаккурини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Профессор Раҳимбой Жуманиёзов томонидан юрт тақдирига дахлдорлик, халқимиз бирдамлиги, миллатлараро тотувлик, инсон маънавий камолотида бу каби маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни тўғрисида билдирилган фалсафий фикрлари йиғилганларни чуқур мулоҳазага чорлади. Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон томонидан халқона оҳангларда ўқилган юрт мадҳини улуғловчи шеърлар қалбларга Ватанни беғараз севиш каби мусаффо туйғуларни олиб кирди. Шунингдек, театр актёри Тохир Рахимов ва Гулсара Жуманиёзоваларнинг ўзига хос залворли фикрлари юртдошларимизга олам-олам зиё улашди.

Тадбир давомида нуроний Бекман Аллаберганов ва шоира Зулфия Оллоёровалар сўзга чиқиб, туманимизга ташриф буюрган ижодкорларга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Хушовоз хонандаларимиз ижросида янграган кўнгилочар, шўх қўшиқлар барчани рақс даврасига чорлади. Нуроний онахонларимиз меҳмонлар билан биргаликда жозибадор куй-қўшиқларга гўзал хиром айлашди.

“Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирларнинг навбатдаги қисми Олмазор маҳалласида туман Маданият бўлими ходимлари, меҳмон хонандалар ва эстрадамиз юлдузлари иштирокидаги гала концерт билан давом этди.

Оқшом тушган пайт. Туманимиздаги Хотира майдони аҳоли, айниқса ёшлар билан гавжум. Барчанинг юзида байрамона кайфият ҳукмрон. Серқирра ижодкорларнинг чиқишлари қалбларга қувонч олиб киряпти.

Ижодкорлар сўзга чиқиб, халқимизни, ёшларни бугунги шодиёна байрам ва фараҳбахш кунлар билан самимий муборакбод этишди. Халқимиз севган ижодкорлар Рустам Мусурмон ва Тохир Рахимов томонидан ўқилган Ватан ва оилани улуғловчи ажойиб шеърлар, профессор Раҳимбой Жуманиязов томонидан билдирилган фикрлар биз ягона халқ эканлигимизни, бирлашиб буюк Ватанга айланишимизни яна бир бор англатди. Шунингдек, Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган артист Гулсара Жуманиязованинг болалар образини гавдалантирган ўзгача чиқишлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Хонандалар ижросида ёшлик ва муҳаббатни тараннум этувчи шўх қўшиқлар янгради. Қорақалпоқча ва хоразмча дилтортар наволар барчани завқлантириб, рақсга чорлади. Айниқса, хонанда Ирода Искандарова халқ орасига кириб бориб, куйлаган шўх қўшиқлари давраларни янада жонлантирди. Хонанданинг чексиз муҳаббати амударёликларнинг давомли олқишларига сазовор бўлди.

Концерт эстрадамиз юлдузлари ва ёш санъаткорларимизнинг ўзига хос гўзал чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда давом этди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон бизнинг ягона Ватанимиз. Малакатимизда бўйлаб ўтказилаётган мана шундай фестиваллар бизни янада жипслаштиради. Халқимиз бир бутун бўлиб, юртга дахлдорлик туйғулари билан эзгу мақсадларимиз йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилар экан, мустақиллигимиз янада мустаҳкам бўлишига замин яратади. “Маънавият фестивали” доирасидаги маданий-маърифий тадбирлар 15 июлга қадар Қорақалпоғистоннинг барча туманларида давом этади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019