17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 03:08
Жамият 👁 312

Мустақиллик байрами арафасида шаҳримиз кўчаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Мустақиллик байрами арафасида шаҳримиз кўчаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Айни кунларда Амударё туманида энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Асрлар оша шаклланиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб келган миллий қадриятларимиздан бири бу – оммавий байрамлар олдидан юртимизнинг ҳар бир овул ва маҳаллаларида ободонлаштириш тадбирларини ташкил этиш ҳисобланади. Шу маънода Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги маҳаллаларда, кўчаларда атроф-муҳитни ободонлаштириш, озодалигини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу хайрли ишларга кенг аҳоли вакиллари ҳам бош қўшгани иш унумини янада оширмоқда.

Хусусан, Дурунки маҳалласида ташкил этилган тадбирларда маҳалла аҳли ўз хонадонлари атрофини тозалаш, ариқ ва йўл четидаги ўт-чимларни чопиб, дарахтларнинг қуриган шохларини кесиш каби ишларда фаол иштирок этмоқдалар. Аҳолининг фаол ва самарали меҳнатлари сабабли хонадонлар олдидаги гулзорлар тозаланиб, саришта қилинмоқда, атрофи янада файзли гўшага айлантирилмоқда. Ўзаро ҳамжиҳатлик, иноқлик асосида ташкил этилган хайрли тадбирлар натижасида маҳалла кўчалари озода, шинам ва обод ҳолга келтирилиб, кўркам қиёфа касб этмоқда. Атроф-муҳитнинг янада саришта, файзли бўлганидан нафақат маҳалла аҳлининг, балки меҳмонларнинг ҳам баҳри-дили очилиши табиий.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Ойбек Бегимовга сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларга кўра, Дурунки маҳалласининг Аҳмад Яссавий кўчасида табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги камчиликлар бартараф этилди. Депутат Ойбек Бегимов тегишли соҳа ходимларини жалб қилган ҳолда байрам арафасида маҳалла ҳудудида бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Маълум бўлишича, Аҳмад Яссавий кўчасидаги аҳолини табиий газ билан таъминловчи қувурларга фуқаролар томонидан ностандарт равишда уланишлар оқибатида айрим носозликлар юзага келган. Хусусан, таянч устунлари белгиланган оралиқларга ўрнатилмаганлиги ва етарли даражада таъминланмаганлиги сабабли табиий газ қувурларида осилиб қолиш ҳолати кузатилган. “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ушбу камчиликлар жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан электр устунлари, электр узатувчи симлар ҳолати текширилди. Албатта, хонадонларга, ижтимоий объектларга электр энергиясини узлуксиз етказиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳа ходимларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ободонлаштириш тадбирлари давомида Дурунки маҳалласидан ўтувчи асосий йўлларда таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилди. Хусусан, йўлнинг таъмирталаб қисмига асфальт қопламалари ётқизилди. Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва халқни рози қилиш мақсадида олиб борилаётган эзгу ташаббуслар натижасида маҳалла ва кўчалар қиёфаси тобора яхшиланиб, фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати учун янада қулайлик яратилди.

Дарҳақиқат, атроф-муҳитни обод этиш халқимизнинг бетакрор қадриятларидан бири ҳисобланади. Бу каби тадбирлар чор-атрофни янада обод, покиза бўлишида алоҳида аҳамият касб этиши билан бирга, одамларда якдиллик, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, ҳамжиҳатлик, аҳиллик каби фазилатларнинг янада кучайишига хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026