16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:53
Фан ва таълим 👁 279

“Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида учинчи “Устозлар миллий форуми” ўтказилди

“Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида учинчи “Устозлар миллий форуми” ўтказилди

Мамлакатимиз инновацион тараққиёт йўлида шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бўлган ёшларнинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини давлат таълим стандартлари асосида шакллантириш ҳамда илғор хорижий тажрибалар, халқаро мезон ва талаблар асосида баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда юртимизда таълим сифатини ошириш ва тизимда инновацион ёндашувларни жорий қилиш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Педагогларнинг касбий ривожланишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, тизимда ишлаётган ўқитувчиларни мунтазам тарзда янгиликлардан хабардор қилиш, илғор методикалар билан таништириш ва тажриба алмашиш мақсадида ҳар йили август ойида ўтказиладиган “Устозлар миллий форуми” ҳам шундай тадбирлардан биридир.

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов, Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари Ибрагим Раджапов, мазкур шўъба методистлари Ҳабибулла Давлетяров, Райхон Якубова, тренер ўқитувчилар ҳамда умумий ўрта таълим мактаблардан барча фанлардан бир нафардан фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Мазкур форум тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим мазмунини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш, ўқув режалар, ўқув дастурлар, дарсликлар, янги баҳолаш тизими, шунингдек, ўқув жараёнига татбиқ этиладиган илғор методикаларнинг мазмун-моҳиятини соҳа ходимларига етказиш кўзлангани билан аҳамиятли ҳисобланади.

Бу йилги форум “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида ташкил этилди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шамуратов ўз сўзида форум иштирокчиларини яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан муборакбод этди ва мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган эзгу ғоя асосида таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчиларини камолга етказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, соҳани янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қатор давлат дастурлари, қонун ҳужжатлари асосида янги таълим муассасалари қурилмоқда ва энг замонавий ўқув анжомлари билан таъминланмоқда. Таълим-тарбия сифати ва самарадорлиги мактаблар моддий-техник базаси билан бирга ўқитувчи ва мураббийларимизнинг билими, малака ва тажрибасига, ўз касбига бўлган муҳаббатига ҳам боғлиқдир. Шу боис кейинги йилларда ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Форум давомида бўлимнинг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари Ибрагим Раджапов сўзга чиқиб, ўтган ўқув йили натижалари сарҳисобига тўхталиб ўтди ва янги ўқув йили учун белгиланган устувор вазифалар ҳақида гапирди.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши билан устозларнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида эканлиги ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Ўқитувчининг меҳнати, билимига яраша моддий рағбатлантириб бориш энг устувор вазифа сифатида белгиланди. Бундан юзлаб ўқитувчиларимиз самарали фойдаланиб, моддий манфаатдорлиги ошмоқда.

Маърузалар якунланганидан сўнг тренер ўқитувчилар томонидан барча фан ўқитувчиларига шўъбалар кесимида тренинглар ташкил қилинди. Тренингларда ўқитувчилар мезонларга асосланган баҳолаш тизими, замонавий дарсликларнинг янги ёндашувлари ҳақида маълумотга эга бўлишлари билан бир қаторда амалий машғулотларда фаол иштирок этишди.

Замон шиддат билан ривожланаётган бир давда ҳар бир ўқитувчи-педагогдан ўз илм-маърифати билан ҳамиша жамиятнинг олдинги ўринларида бўлиш, тинимсиз шахсий ривожланиш талаб қилинади. Зеро, мактабни ўзгартирмасдан туриб жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – боғча ва мактабдир. Бу биноларни муқаддас даргоҳ қиладиган куч, шубҳасиз, ўқитувчи-педагоглар ҳисобланади. Шундай экан, устоз ва мураббийларимизга янги ўқув йилида куч-қувват, омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини, олий орзуларининг рўёбга чиқишини тилаб қоламиз!

Райҳон Якубова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019