17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 03:10
Жамият 👁 345

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Аввал хабар берганимиздек, куз-қиш мавсуми олдидан овул ва маҳаллаларда, ижтимоий соҳа объектларида ҳамда бир қатор корхона-ташкилотларда мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан чора-тадбирлар, тарғибот-тушунтириш ишлари, энерготежамкор ускуналар тақдимоти ташкил этиляпти. Амударё тумани ҳокимлиги биноси олдида ўтказилган шу каби йиғилишда ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарликни янада кучайтириш, фуқароларнинг энерготежамкор ускуналардан фойдаланишларини йўлга қўйиш, аҳолининг мавсумни беталафот ўтказиши учун зарурий чораларни кўриш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирда туман ҳоким Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, жойлардаги “Маҳалла еттилиги” аъзолари, тегишли корхона-ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Туман ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Собир Хўжаметов ўз нутқида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини режали амалга ошириш, мавсумни беталафот ўтказиш ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш зарурлиги, бу жараёнларда ҳар бир соҳа ходими ўз ишини янада масъулият билан бажариши лозимлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.

Таъкидланганидек, куз-қиш мавсуми олдидан ҳар бир корхона ва ташкилот, ижтимоий соҳа объектлари ва хонадонларнинг коммунал тармоқлари кўздан кечирилиб, тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган. Хусусан, аҳоли хонадонлари ҳамда саноат корхоналарини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, мавсумни беталафот ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Келтирилган маълумотларга кўра, мавсум олдидан 4814та аҳоли яшаш ҳовли-уйлари ўрганиб чиқилган. Шундан 1901та хонадоннинг иситиш қозони уй ичкарисида жойлашганлиги, 2458та хонадонда эса иситиш қозони уй ташқарисида эканлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, кўп қаватли уйлардаги 40та хонадонда иситиш қозонлари уй ичкарисида ўрнатилгани аниқланган. Ўтказилган тадбирлар давомида хонадонлардаги 108та иситиш қозонларининг дудбуронлари тозаланган. Хусусан, 29 август куни Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 34та хонадоннинг иситиш қозонлари ва дудбуронлари тозаланиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилган.

Маълумки, иситиш қозонлари ва дудбуронларни ўз вақтида тозалаш орқали табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда ёнғин келиб чиқиши каби нохуш ҳолатларининг олди олинади. Табиий ва ис газининг ажралиши ностандарт ва носоз газ ускуналаридан фойдаланиш, талабга жавоб бермайдиган дудбуронларни ўрнатиш ёки уларни нотўғри ўрнатиш, иситиш қозонлари ва дудбуронларни ўз вақтида тозаламаслик оқибатида содир бўлади.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш жоизки, табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг асосий қисми иситиш қозонлари ва дудбуронларига, шунингдек, газ ускуналарига нисбатан эътиборсизлик ортидан келиб чиқмоқда.

Тадбир якунида ижтимоий соҳа объектлари, айниқса, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасалари ҳамда аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёрлигини ярада кучайтириш, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026