16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:40
Фан ва таълим 👁 300

Умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига қандай тайёрлангани ва синф хоналарининг санитария-гигиеник ҳолати ўрганилди

Умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига қандай тайёрлангани ва синф хоналарининг санитария-гигиеник ҳолати ўрганилди

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари тумандаги умумтаълим мактаблари маъмуриятлари томонидан 2024-2025 ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилганини текшириш мақсадида назорат тадбирларини ўтказди.

Тадбирлар давомида мактаблар ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, шунингдек, синфхоналар, фан-лаборатория хоналари ҳамда спорт зали ва ошхоналарнинг санитария-гигиеник ҳолати ўрганиб чиқилди.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари тегишли муассасалар ҳудудида санитария-гигиеник ҳолатни сақлаш юзасидан масъулларга тавсиялар беришди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактабларининг ёритиш тизими ҳолати, муассасанинг куз-қиш мавсумга тайёргарлиги, синфхоналар, фан-лаборатория хоналарида ўқув жиҳозларининг “Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида синф хоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар” номли услубий қўлланмада кўрсатилган қоидаларга мос равишда жойлаштирилиши кўздан кечирилди.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низом ва Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли бандларида битта синфда ўқувчилар сони кўпи билан 35 нафар бўлиши лозимлиги қайд этилган. Шунга кўра, синфхоналарда ўқувчилар учун яратилиши лозим бўлган шароитлар ва бир нафар болага тўғри келувчи хона майдони белгиланган.

Бундан ташқари “Умумтаълим мактабларининг сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар”га асосан бир нафар ўқувчига камида 2 квадрат метр синф майдони тўғри келиши керак. Ушбу норматив ҳужжатнинг 4- ва 5-бўлимларида синфхоналар, информатика ва табиий фанлар хонаси, меҳнат устахоналарида бир нафар ўқувчига тўғри келиши лозим бўлган синф майдони ўлчами ҳам кўрсатилган. Агар 35 нафар ўқувчи бир синфхонада ўқитиладиган бўлса, энг камида 70 квадрат метр майдонга эга хона талаб этилади. Ушбу синфда биринчи парта ва синф доскаси ўртасидаги, охирги партадан синф доскасигача, синф ён девори ва парта орасидаги, икки ўринли парта қаторлари орасидаги, охирги парта ва девор орасидаги масофалар белгиланган талабларга мувофиқ жойлаштирилиши лозим.

Ҳозирда аксарият мактабларда синфхоналар майдони 24дан 50 квадрат метргача бўлиб, бир синфда 35 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олишига тўғри келган ҳолатлар ҳам кузатилади.

Тадбирлар давомида ўқувчиларнинг шахсий гигиенага риоя қилиши, улар ўртасида юқумли ва паразитар касалликларнинг, шунингдек юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Нигора Эшимова, Амударё тумани СЭО ва ЖСБ санитария врачи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019