16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:35
Фан ва таълим 👁 521

36-сонли мактабда “Happy Kids - Счастливые дети” номли тадбир ўтказилди

36-сонли мактабда “Happy Kids - Счастливые дети” номли тадбир ўтказилди

Амударё туманида жойлашган 36-сонли умумтаълим ўрта мактабида хорижий тиллар ўқитувчилари ва ўқувчилар ташаббуси билан қизиқарли ва таассуротларга бой тадбир ўтказилди. Тадбир “Happy Kids - Счастливые дети” деб номланиб, у мактабда хорижий тиллар услуб бирлашмаси ўқитувчилари томонидан ташкил қилинди. Тадбирда рус ва инглиз тили фанлари ўқитувчилари ва мактабнинг турли синф ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Тадбир аввалида мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов сўзга чиқиб, фан ойликлари ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди.

Дарҳақиқат, фан ойликларида ҳар бир фан бўйича чуқурлаштирилган билимлар берилиб, ўқувчиларга янги мавзуларни ўзлаштириш учун кўплаб имкониятлар яратилади. Фан ойликлари жараёнида амалий машғулотлар, турли тадбирлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг билим даражаси ва қобилияти чуқурлаштирилади. Айниқса, интерактив усуллар ёрдамида ўтказиладиган дарслар уларнинг қизиқишини орттириб, билимларни ёдда сақлаб қолиш қобилиятини осонлаштиради.

Тадбир мактабнинг 4-а, 4-б, 5-, 6-, 7- ва 8-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди. Мазкур синф ўқувчилари ўзларининг ҳар хил ижодий чиқишлари, рақслари ва шеърлари билан хорижий тилларни қанчалик чуқур ўрганганликларини томошабинлар ва ота-оналарига намойиш қилишди.

Айтиш жоизки, хорижий тилларни ўрганишда турли тадбирлар ва бадиий кечалар ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай тадбирлар орқали ўқувчилар тилни нафақат назарий жиҳатдан, балки амалиётда ҳам қўллаш имконига эга бўладилар. Хорижий тилдаги кечалар ва тадбирлар ўқувчиларда тилни ўрганишга бўлган қизиқишни оширади, ўзга халқларнинг маданияти, урф-одат ва анъаналари билан танишиш имконини беради. Улар турли хил ўйинлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари орқали ўз билимини мустаҳкамлаб, тегишли хорижий тилни пухта ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар.

Қолаверса, бундай тадбирлар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ва жамоада ишлаш кўникмасини шакллантиришга ҳам ёрдам беради.

Тадбир мактабнинг услуб бирлашмаси раҳбари Замира Отажанова, рус тили ўқитувчилари Насиба Аҳмедова, Раъно Аҳмедова, Нодира Солиева, Муҳаббат Турсунбоева, Юлдуз Юсупова, инглиз тили ўқитувчилари Хосият Ражапова, Райҳон Ўразбоева, Дилдор Халменова,  Дилнура Бобониязова, Нилуфар Шомурадовалар томонидан ташкил қилинди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда олий ўқув юртларига ўқишга киришга тайёрлаш орқали ёруғ келажагига замин яратишдир.

Тадбирда ўқувчилар нафақат билимларини синовдан ўтказишди, балки ўзаро мулоқотга киришиб, жамоада ишлаш кўникмасини ҳам оширдилар. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан намойиш этилган чиқишлар, уларнинг ижодий қобилиятини намоён этувчи рақслар ва шеърлар иштирокчиларда катта таассуротлар қолдириб, мактабда маданий-маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳисса қўшди.

Тадбир охирида фаол ва ижодкор ўқувчиларга миннатдорлик билдирилди. Бу каби тадбирлар орқали нафақат тадбир иштирокчилари, балки томошабинларда ҳам хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқиш ва иштиёқ ошди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026