17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 01:36
Жамият 👁 380

55-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИ ИШТИРОКИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

55-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИ ИШТИРОКИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни турли хавф-хатарлардан ишончли ҳимоя қилиш, хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби салбий иллатларга берилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунида маҳаллаларда, умумтаълим мактабларида тизимли равишда ўтказилиб келинаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни тадбирлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Мазкур тадбирлар доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида амалга оширилаётган “Ҳуқуқий маслаҳат” ва “Сиз қонунни биласизми?” мавзусидаги учрашув ва маърифий суҳбатларга турли ёш тоифасидаги фуқаролар, айниқса, таълим-тарбия муассасаларининг ўқувчи-ёшлари кенг қамраб олинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 14 ноябрь санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 55-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбирда Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлимининг Амударё тумани бўйича инспектор-психологи, капитан Нурлан Ўрозбоев, Амударё тумани йўл-патруль хизмати бўлими бошлиғи, лейтенант Анвар Юсупов, Ойбек номли маҳалла ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Ўрозимбетов, 55-сонли мактаб директори Даврон Ариков ҳамда мазкур мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда масъуллар инсоннинг турли хавф-хатарлардан холи яшаши, энг аввало унинг ўзига боғлиқлиги хусусида сўз юритишиб, билиб-билмай бирон бир қалтис ҳаракатни содир этиб, жиноят йўлига кириб қолиши оқибатида нафақат ўзига, балки оиласига ҳам жабр қилиши тўғрисида ҳаётий мисоллар орқали тушунча ва зарур маълумотлар бердилар.

Айниқса, ҳали мактаб ўқувчиси бўлатуриб, вояга етмаган 13-14, ҳатто ундан ҳам кичик ёшдаги болаларнинг отасига ёки ўзидан катта акаларига тегишли бўлган автомашина ва скутерларни катта йўлларда бошқаришлари оқибатида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари туфайли ёш-ёш болалар умрбод майиб бўлиб қолаётгани, айрим ҳолатларда бундай йўл-транспорт ҳодисалари инсон ўлимига сабаб бўлаётгани жуда ачинарли ҳолат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳаёт гўзал, яшаш эса жуда мароқли. Унинг ҳар бир дақиқасини эзгу орзулар рўёби учун янада яхши ўқиш, бири-биридан фойдали амаллар билан шуғулланиб, мароқли ўтказиш эса инсонга завқ-шавқ бағишлайди. Бунинг учун, албатта катталар, яъни ота-оналар ўз фарзандларига жуда ёшлигидан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилишни ўргатиб боришлари, болалар эса бу борада фаоллик кўрсатиб, ота-оналарининг ўгит ва маслаҳатларига, йўл ҳаракати қоидалари хусусидаги устозлари берган таълим ва тавсияларига пухта амал қилишлари талаб этилади. Ўзбошимчалик билан отаси ёки акаси номидаги транспорт воситасини бошқаришга интилиш эса ҳали мактаб ўқувчиси бўлган ўсмирлар учун нафақат одобсизлик ва ахлоқсизлик, балки ҳуқуқбузарлик саналади.

Бундан ташқари, “бир марта сигарета чексам” ёки “бир марта спиртли ичимлик истеъмол қилсам нима бўпти?” қабилида ўзини катталардай ҳис қилувчи ўсмирлар бориб-бориб ашаддий кашанда ва ичкиликка мойил бўлиб қолиши табиий ҳолдир. Жамоат жойларида, халқимизнинг тў-ю томошаларида вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар асосан ана шундай фикрдаги ўсмирлар ҳисобига тўғри келаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу ва шу каби масалалар бўйича батафсил тўхталган масъуллар тадбир давомида ҳуқуқбузарликлар ва турли кўринишдаги жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш юзасидан ўқувчи-ёшларга зарур маслаҳат ва тавсиялар бердилар.

Шунингдек, ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларга масъуллар ҳаётий мисоллар орқали жавоблар бериб, уларни огоҳлик ва ҳушёрликка чорладилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026