17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 01:36
Жамият 👁 381

"Маҳалла еттилиги"нинг самарали фаолияти туфайли Қангли овули обод, аҳоли турмуши янада фаровон бўлмоқда

"Маҳалла еттилиги"нинг самарали фаолияти туфайли Қангли овули обод, аҳоли турмуши янада фаровон бўлмоқда

Қангли – Амударё туманининг қардош Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида, туман марказидан 35-40 чақирим олис масофада жойлашган. 621та хонадон таркибидаги 932та оилада 3 минг 476 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Қангли қишлоғида сўнгги йилларда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли камбағал оилалар сони камайиб, томорқа хўжалиги, якка тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сафи тобора ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида овул фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Пирманов раҳбарлигида “Маҳалла еттилиги” томонидан инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга киришилгани боис, қанглиликлар ҳаётида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда.

Хусусан, ички йўллар таъмири бўйича, ичимлик суви, электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминоти, таълим, соғликни сақлаш, маданият, спорт иншоотларини яхшилашга қаратилган давлат дастурлари доирасида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” жамғармалари орқали молиялаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шулардан энг аҳамиятлиси – қишлоқнинг Хонжиғали маҳалласи ҳудудидаги салкам 2 км узунликдаги кўчаларга тош-шағал ётқизилди.

Шахсан Президентимизнинг ташаббус ва кўрсатмалари асосида оғир турмуш шароитида яшаётган оилалар фаровонлигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уй-жойларининг том қисмини шиферлаб бериш, яшаш шароити жуда оғир деб топилган хонадонларни жорий таъмирлаш, яроқсизларини бузиб, қайтадан қуриш ишларини амалга ошириш мақсадида “Маҳалла еттилиги” томонидан уйма-уй юриб, аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди ва қишлоқдаги мавжуд барча хонадонлар хатловдан ўтказилди. Шунга мувофиқ оғир шароитларда яшаётган 33та хонадон рўйхати шакллантирилди ва 2023 йил давомида 19та хонадоннинг том қисми шифер билан ёпилди, 1та хонадон бузиб, қайтадан қуриб берилди.

Қангли қишлоғи чегара ҳудудида жойлашганлиги, қолаверса, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Хонжиғали, Матарёп кўчаларига кузатув камералари ўрнатилиб, фуқаролар йиғини маъмурий биносига қуёш панели, электр энергияси узатиш устунлари ҳамда 235 млн сўмлик трансформатор ўрнатилди.

Шунингдек, 2-Матарёп кўчасига 12та электр устунлари ўрнатиш, СИП кабелларини тортиш, 1км масофада пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишлари амалга оширилди. Қишлоқнинг марказий кўчасида олиб борилган қуриш-таъмирлаш ишлари натижасида мазкур кўчанинг 2км қисмига, Хонжиғали маҳалласи ҳудудидаги кўчаларнинг 1,5 км қисмига асфальт қопламаси ётқизилиб, “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 1,5 км ички хўжалик йўлларига шағал-тош тўшалди.

Авваллари қишлоқ аҳолисидан тушган мурожаатлар бўйича ҳолатлар ўрганилиб, фақат мурожаат қилган фуқароларгагина ижтимоий ёрдамлар кўрсатиларди. Эндиликда эса маҳалла институтини янада такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилаётган давлатимиз ғамхўрлиги ва эътибори туфайли қишлоқдаги барча хонадонлар хатловдан ўтказилиши натижасида ижтимоий ҳимоя чораларини белгилаш адолатли ҳал этилмоқда.

Қанглиликларга ҳам 2023 йилда ўтказилган хатлов натижаларига кўра уч тоифа бўйича ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Унга кўра, 1-тоифадаги рўйхатга 257та кам таъминланган, эҳтиёжманд ва даромади жуда паст оилалар киритилди. 2-тоифага эса ўртача ойлик даромадли хонадонлар, яъни оила аъзоларининг даромади жон бошига минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан уч бараваригача – 568 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган 336та хонадон киритилди. 3-тоифага ўртача ойлик даромадлари минимал истеъмол харажатларининг уч бараваридан юқори бўлган оилалар киритилди ва ана шу натижаларга асосан ижтимоий ҳимоя чоралари кўрилди.

Аҳолининг даромад манбаини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида 197 нафар фуқаролар доимий иш билан бандлиги таъминланди. 85 нафар фуқарога оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит маблағи олишида кўмаклашилди. 151 нафар ишсиз фуқарога эса “E-AUKSION” савдо платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилиб, 1 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилди. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ҳоким ёрдамчисининг берган тавсияномасига асосан 16 нафар фуқарога жами 52,8 млн сўмлик субсидиялар ажратилди.

“Маҳалла еттилиги”нинг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Айниқса, аёл-қизлар орасида ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиб, доимий даромад манбаини яратаётганлар, томорқа хўжалигини юритиш орқали қўшимча даромадга эга бўлаётганлар талайгина.

Ҳудуддаги мактабларнинг ўқувчилари орасида интилувчан, спортсевар, китобхон ёшларнинг кўплиги қанглиликлар ўтаётган ҳар бир кунидан маъно-мазмунлар топиб, келажакка дадил интилиб яшаётганларидан далолатдир. Чунки Қангли қишлоғининг бугуни ҳам, эртаси ҳам ўзлариники, ўз турмуш тарзларини ижобий ва яхши томонга ўзгартириб, замон билан ҳамнафас яшаш, меҳнат қилиш эса қанглиликларга хос бобомерос қадрият. Меҳнаткаш ва фидойи, янгиликларга интилувчан Қангли қишлоғи аҳолисининг бугунги турмуш тарзи билан танишиб, бу мард, сабр-қаноатли ва меҳнаткаш инсонларга ҳавас қилдик.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026