16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:28
Фан ва таълим 👁 369

“Бизнес асослари” фанини ўқитишда янгича ёндашув: таълим жараёнида инновацион метод ва технологияларнинг аҳамияти

“Бизнес асослари” фанини ўқитишда янгича ёндашув: таълим жараёнида инновацион метод ва технологияларнинг аҳамияти

Бугунги кунда таълим тизимида инновацион ёндашув ва замонавий методларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айниқса, бизнес асослари каби амалий фанларни ўқитишда бу янада долзарб масала саналади. Ўқувчиларни бозор иқтисодиётининг тамойиллари, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўргатиш учун янги ва самарали педагогик методларни жорий қилиш муҳимдир.

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Германия жамғарма кассалари фонди (Герман Sparkассенстифтунг) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган янги дастур асосида бизнес асослари фани профессионал таълим муассасаларида ўқитилмоқда. Ушбу дастур назарий билимларни бериш билан чекланиб қолмасдан, ўқувчиларда реал бизнес кўникмаларини ҳам шакллантиришга хизмат қилади.

2025 йилнинг 3 январь куни Амударё туманидаги 2-сон политехникумда “Жамғарма ўйини стимуляцияси” модули асосида молиявий саводхонликни оширишга қаратилган кенг қамровли семинар ўтказилди. Ушбу семинар ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда политехникумнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталари иштирок этди. Семинар давомида ўқитувчилар кичик гуруҳларда ишлаш, ролли ўйинлар, муҳокамалар орқали интерфаол ёндашув методикасини ўрганишди ва амалиётда синаб кўришди.

Дарсларни стимуляция ўйинлари асосида ташкил этиш ўқувчиларни жараёнга жалб қилиш ва уларнинг қизиқишини ошириш билан бирга ноанъанавий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Ўқувчилар ҳаётий ҳолатлар асосида билимларни қўллашни ўрганади ва реал ҳаётга мослашиш учун зарур тажриба ҳосил қилади. Стимуляция ўйинлари жараёнида ўқувчиларнинг жамоавий иш кўникмалари, мулоқот қилиш қобилиятлари ва ўзаро ёрдамни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу ёндашув ҳар бир ўқувчининг қобилиятларига мос вазифаларни бажариш имконини яратади ва билим олиш жараёнини янада қизиқарли қилади.

Семинарда иштирокчилар мазкур ўйинни дарс жараёнида самарали қўллаш бўйича амалий тавсияларга ега бўлишди. Ўйин жараёнида ўқувчиларга ёрдам бериш, уларга муаммоларни ҳал қилиш стратегияларини тушунтириш ва натижаларни таҳлил қилиш бўйича батафсил кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, ўйин давомида ўқувчиларнинг билим даражаси ва заиф томонларини аниқлаш имконияти яратилади. Бу ёндашув муваффақиятга эришиш ҳиссини оширади ва таълим жараёнини самарали ҳамда ижодий руҳда ташкил етишга ёрдам беради.

Замонавий технологиялар ва интерфаол методларнинг таълим жараёнига жорий қилиниши ёш авлодни иқтисодий эркинликка, ижодий фикрлашга ва тадбиркорликка рағбатлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Шу каби лойиҳалар нафақат ўқувчиларнинг шахсий муваффақиятига, балки жамиятнинг иқтисодий ўсишига ҳам улкан ҳисса қўшади. 

Гулара Жуманиязова, Амударё туман 2-сон политехникуми бизнес асослари фани ўқитувчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019