16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:58
Фан ва таълим 👁 798

ИНФОРМАТИКА ФАНИНИНГ БИЛИМДОНИ

ИНФОРМАТИКА ФАНИНИНГ БИЛИМДОНИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида у ўсиб-улғайган оила муҳитининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Амударё туманининг Босув маҳалласида, зиёли оилада туғилиб-ўсган Жамшид Ражабов феълидаги жамики гўзал фазилатларнинг барчаси, энг аввало, ота-онасидан, қо­лаверса, тинч ва осуда оила муҳитидан “юққан”.

Оилада 3 нафар фарзанднинг каттаси бўлган Жамшид болалигидан қатъиятли, атрофидагиларга меҳрибон, илмга интилувчан бўлиб ўсди. Мактабда аълочи ўқувчи, оилада укаси ва синглисига меҳрибон, ота-онасига яқин ёрдамчи бўлган қаҳрамонимизга “яхши бола” деб таъриф беришганларида, маҳалладошлари албатта, ота-она­сини тилга олишади: “отага қараб ўғил, онага қараб қиз улғаяди, ота-она­си яхши одамлар-да” дея ҳавас қилишади.

ТАЛАБАЛИКДАН УСТОЗЛИККА

Босув маҳалласидаги 26-сонли мактабда информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишловчи Акбарали Шомуродов ҳамда ушбу мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулсевар Камоловаларнинг тўнғич фарзанди бўлган Жамшид ҳали 1-синфга қадам қўймасидан олдин дадаси билан оила даврасидаги суҳбатлар орқали информатика фанининг мўъжизавий олами ҳақидаги илк тасаввурга эга бўлди. У улғайган сари ана шу тасаввурлар қалбида бу фанга нисбатан меҳр ва иштиёқ уйғотди ва бутун вужуди билан информатика оламининг мўъжизалари ичида яшай бошлади.

Умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тугатган Жам­­шид Ражабов Қорақалпоқ Давлат Университетининг амалий математика факуль­тетига ўқишга кирди.

Интилувчан ва тиришқоқ, ўз устида ишлашдан, ўқиб-изла­нишдан асло чарчамайдиган Жамшид Университет илмий педагогика жамоасининг эътиборига тушди. У талабалик давридаёқ ўзи танлаган йўналиш бўйича 2022-2023 йилларда, бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам Университетнинг Алгоритмлаш ва дастурлаш технологиялари кафедраси кабинет бошлиғи вазифасида фаолият олиб борди. Мазкур кабинет раҳбари сифатида тенгдош талабаларга алгоритмлаш ва дастурлаш технологиялари бўйича амалий машғулотлар ўтказди. 2024 йилда университетни имтиёзли диплом билан тугатган Жамшид Ражабов билимини бойитиш, ўзи танлаган йўналиш бўйича жорий этилаётган инновацион технологиялар, янги ғоялардан хабардорлигини ошириш мақсадида бакалавриат таҳсилидан сўнг 2024 йилда Университетнинг Компьютер тизимлари ва уларнинг дас­турий таъминоти мутахассислиги бўйича магис­тратурага ўқишга кирди.

ЮТУҚЛАР ВА МУВАФФАҚИЯТЛАР

Айни пайтда Жамшид Ражабов магистратура таҳсили билан бирга Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 26-сонли мактабда ўқувчиларга информатика фанидан сабоқ бериб келмоқда. У бир вақтнинг ўзида Қорақалпоқ Давлат Университети Ахборот тизимлари ва технологиялари кафедрасида амалиётчи-ўқитувчи сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Қайси соҳада бўлмасин, ўз касбининг фидойиси, билим­дони бўлган инсонлар ҳамиша қадрланади. Жамшид Ражабов ҳам ёш бўлишига қарамасдан ўз фаолият йўналиши бўйича нафақат 26-сонли мактаб жамоаси, балки Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим-тарбия муассасалари педагогика жамоаларининг ҳурмат ва эътиборини қозонган билимдон, изланувчан ўқитувчи сифатида эътироф этилади. Боиси, ўзининг педагогик фаолиятини бошлаганига энди икки йил бўлган ёш мутахассис қисқа фурсат ичида, 2024 йилги кузги аттестация натижаларига кўра 2-тоифали, 2025 йилги баҳорги аттестацияда эса 1-тоифали ўқитувчи мақомига эришди. 2024 йилда инг­лиз тилидан B2 даражадаги, 2025 йилда эса информатика фани бўйича халқаро даражадаги сертификатлар соҳиби бўлди.

ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ

Жамшид Ражабов амалиётчи-ўқитувчи сифатида Қорақалпоқ Давлат Университети илмий жамоатчилиги томонидан алоҳида эътибор ва эътирофга сазовор бўлган билимдон мутахассислардан. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Университетнинг битирувчи босқич талабаларидан иборат жамоа информатика ва ахборот технологиялари йўналишида битирувчи талаба-ёшлар ўртасида ўтказилган олимпиадада фаол иштирок этишиб, Қорақалпоғистонда фахрли 1-ўринни, Олимпиа­данинг Ўзбекистон Респуб­ликаси босқичида 5-ўрин­ни эгалладилар.

Яқинда Жамшид Ражабов шахсий ютуқлари ҳақидаги ён дафтарчасига яна бир муваффақиятини қайд этиб қўйди: информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқитувчилар ўртасида ўтказилган олимпиадада туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида 1-ўринни эгаллаб, мазкур олимпиаданинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

Орамизда ўз касбининг фидойилари жуда кўп. Уларнинг барчасига қалбимда чексиз ҳурмат ва эҳтиром сақлаган ҳолда ўз ҳаётини таълим-тарбия соҳасининг барқарор ривожи, ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларга, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарвар ва халқпарвар, билимдон инсонлар қилиб тарбиялашдек ниҳоятда масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган, қалбларини келажакка дахлдорлик туйғуси билан зийнатлаган Жамшид Ражабов ва у каби фидойи ўқитувчи ва мураббийларга чин дилдан таъзим қиламан. Зотан,

Улардир ҳаётнинг чин меъморлари,

Феълимиз кенг қилган, тилимиз ширин.

Парвозга шайлаган лочин-сорлари,

Обод этаётир Она Юрт бағрин!

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019