16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:12
Фан ва таълим 👁 302

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика йўналиши бўйича фан олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика йўналиши бўйича фан олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактабларининг 5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика йўналиши бўйича фан олимпиадасининг Амударё туман босқичи ўтказилди.

6 апрель куни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 82-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида бўлиб ўтган мазкур олимпиадага тумандаги 85 та умумий ўрта таълим мактабларининг 5-8-синфларида таҳсил олаётган 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар қатнашдилар.

Фан олимпиадасининг туман босқичи очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика таълим маркази буйруғи асосида бириктирилган методист Сирож Юлдашов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, бўлимнинг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари Ибрагим Раджапов, бўлим методистлари Хабибулла Давлетяров ва Райҳон Якубова ҳамда олимпиада аудитория раҳбарлари, кузатувчилар, ҳакамлар иштирок этишди.

Очилиш маросимида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов 5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика йўналиши бўйича фан олимпиадасининг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритди. Бўлим методисти Райҳон Якубова эса олимпиадани ўтказиш тартиб ва қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шундан сўнг аудитория раҳбарлари, кузатувчилар иштирокчиларни белгиланган хоналарга жойлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим қилинган топшириқларни тарқатди ва жараён бошланди.

Иштирокчиларнинг билимларини синаш учун низом асосида 90 дақиқа вақт ажратилди. Саволлар 5-8-синф ўқувчиларининг мантиқий, танқидий, креатив фикрлаш қобилиятларини аниқлашга қаратилган бўлиб, математика фанидан 30 саволдан иборат топшириқлар ва ностандарт масалаларни ўз ичига олади.

Белгиланган вақтдан кейин аудитория раҳбари томонидан иштирокчиларнинг жавоб варақалари шифрланган ҳолда ҳакамларга тақдим қилиниб, улар томонидан текширилиб, натижалар аниқланди.

Натижаларга кўра фан олимпиадасининг информатика йўналишида 5-синфлар ўртасида 19-, 40-, 64-сонли мактабларнинг, 6-синф ўқувчилари орасида 18-, 22-, 33-сонли мактабларнинг, 7-синфлардан 29-, 6-, 71-сонли мактабларнинг ҳамда 8-синф ўқувчилари орасида 9-, 16-, 40-сонли мактабларнинг ўқувчилари совринли ўринларни эгаллаб, учинчи босқич – Қорақалпоғистон Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар. Совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан диплом билан тақдирланди.

Бу каби фан олимпиадаларининг ўтказилиши таълим муассалари ўқувчилари орасидан математика, информатика фанлари бўйича билимли, ушбу фанларга қизиқувчи, интилувчан ва ижодкор ёшларни аниқлаш ҳамда улардаги ижодий қобилиятларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиб, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилади.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019