16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:17
Фан ва таълим 👁 394

49-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди

49-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди

Мактабгача таълим болаларнинг интеллектуал ва жисмоний ривожланишида муҳим босқич саналади. Шу боис, давлат томонидан соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача таълим қамрови ва сифати йил сайин яхшиланмоқда. 2017 йилда мамлакатимизда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 27 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 75 фоиздан ошди. Бу натижага эришишда кенг кўламли ислоҳотлар, янги боғчалар қурилиши ва мавжуд муассасаларни реконструкция қилиш каби ташаббуслар муҳим роль ўйнади.

Амударё туманининг Қангли овули ҳудудидаги 49-сонли мактабгача таълим ташкилотининг биноси янгидан қурилиб, 12 февраль куни фойдаланишга топширилгани шу йўналишдаги ишларнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Ушбу муассасанинг аввалги биноси 1975 йилда 60 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, йиллар давомида таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Натижада, болажонлар етарлича шароитга эга бўлмаган жойда таълим-тарбия олишга мажбур бўлиб келишаётганди. Давлатимизнинг мактабгача таълим соҳасидаги изчил ислоҳотлари самараси ўлароқ бу муаммо ўз ечимини топди. 

Муассаса биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуротов, соҳа мутахассислари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган ҳоким ўринбосари Гўзал Сабурова кейинги йилларда мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор, янги таълим муассасаларини барпо этиш,  соҳага хусусий тадбиркорларни жалб қилиш орқали қамров кўрсаткичини янада ошириш ҳамда болалар учун қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу ўзгаришлар нафақат таълим сифатини ошириши, балки ота-оналар учун ҳам катта қулайликлар яратиши қайд қилинди.

Муассаса биносини фойдаланишга топшириш маросими болажонларнинг ижодий чиқишлари билан давом этди. Кичкинотойлар Ватан, бахтли болалик ҳақида куй-қўшиқлар ижро этиб, меҳмонларни илиқ қарши олишди. Кичкинтойларнинг қувончга тўла чеҳраси, қувноқ рақс ўйинлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Маълумот ўрнида, 49-сонли мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси Инвестиция дастури доирасида 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилди. Қурилиш ишлари “Jumurtov tex taʼmir servis” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, қисқа муддат ичида 90 ўринли замонавий 2 қаватли бино қад ростлади.

Ушбу таълим муассасаси маҳалла аҳолиси учун катта аҳамиятга эга. Аввало, бу ерда болалар учун замонавий, хавфсиз ва қулай шароитлар яратилди. Улар эндиликда замонавий шароитларда таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари, аввал 60 болани қамраб олган ушбу муассасанинг имкониятлари кенгайтирилиб, 90 ўринли замонавий бинога айлантирилди. Бу эса мактабгача таълим қамровини янада оширишга хизмат қилади.

Ўтган йилнинг ўзида туманимизда 6 та таълим соҳаси объек­ти, жумладан, 3 та мактаб учун қўшимча бино ва 3 та МТТ биноси фойдаланишга топширилди. Бу эса давлат томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътиборнинг амалий исботидир.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026