16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:42
Жамият 👁 292

Огоҳ бўлинг: телефон!

Огоҳ бўлинг: телефон!

Ҳозирги кунда инсонлар телефонсиз яшолмайдиган бўлиб қолгандай, гўё. Сабаби ҳали вояга етмаган болаларнинг қўлида смартфонларни кўрамиз. Бироқ билмаймизки, ўша ўсмир телефондан қандай фойдаланяпти? Интернетга нима мақсадда киряпти?

Ҳар куни ОАВ лар орқали дунёнинг айрим жойларида ўсмирлар телефон туфайли ёки интернетдаги қандайдир ўйин туфайли ўз жонига қасд қилгани ҳақида эшитиб қоламиз, юрагимиз эзилади. Балки, телефондан тўғри мақсадда, фойдали билимлар учун фойдаланганида бундай мудҳиш воқеалар рўй бермаган бўлармиди, деб ўйлаб қоламиз.

Шунингдек, айрим ота оналар эса, ўз фарзандларига беэътиборлиги туфайли, боласи келажагига енгил-елпи қарагани учун улар маънан “қаровсиз” қолаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу эса, “Халқаро ўргимчак тўри” ортида яширинган, ғараз ниятли кимсаларга қўл келади.

Масаланинг яна бир томони, айрим ёшлар телефондан нотўғри фойдаланганлиги ҳамда смартфонга керагидан ортиқ қарам бўлиб қолганлиги сабабли билимсиз бўлиб бормоқда. Ҳолбуки, телефон шунчаки алоқа воситаси сифатида яратилган, кейинчалик эса технологиялар ривожланиши баробарида у ўз функцияларини кенгайтирди.

Танганинг иккинчи томони бўлгани каби, телефоннинг ҳам фойдали жиҳатлари кўп. Масалан, телефон орқали китоб мутолаа қилишимиз, маънавий оламимизни бойитишимиз, турли хил касб-ҳунарларни ўрганишимиз орқали, даромад топишимиз ва яна шу каби фойдали билимларни олишимиз мумкин.

Ота-оналар ҳам телефондан фойдаланишда фарзандларига, аввало, ўзлари ўрнак бўлиб, уларга нисбатан эътиборлироқ бўлиб, тарбия масаласида назоратни кучайтирса, фарзанд албатта бундан тўғри хулоса олади. Телефонга қарам бўлиб қолмайди. Ҳозирги кунда айрим болалар ва ўсмирлар китоб ўқиш ўрнига ҳам телефондан фойдаланишмоқда. Бу эса, табиийки, бола психологиясига ёмон таъсир кўрсатади.

Шу сабабли айрим ўсмирлар жиззаки, уларга бир гап кам, икки гап кўп бўлиб қолмоқда. Жумладан, турли хил касалликларга, масалан кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, бугуннинг оналарида шундай бир одат пайдо бўлганки, ёшгина гўдакни ҳам телефон орқали тинчлантиришади. Шу тарзда она уй юмушларини қилиб олади, ёки сериал томоша қилади. Ҳаттоки, боласига меҳр қўшиғи ҳисобланмиш- аллани ҳам “онлайн” эшиттиради. Албатта, булар ҳам кичкинтойга зарарли экани шубҳасиз.

Сўзимиз сўнгида, ота-оналар фарзандлари билан кўпроқ шуғулланишса ва улар тутиб юрган телефонларини тез-тез назорат қилиб туришса, телефондан тўғри фойдаланишни ўргатишса мақсадга мувофиқ бўларди, деймиз. Зеро, келажакда “нимани эксанг шуни ўрасан”.

Комила Ҳайтбаева, ҚДУ 3-босқич талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019