16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:13
Фан ва таълим 👁 474

Ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган ташаббус

Ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган ташаббус

Бугунги кунда ёшларнинг бўш вақтларини ахборот технологиялари ва турли медиа ресурсларга сарфлаётгани уларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш бўйича янгича ёндашувларни талаб этмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Мутолаа” лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, мазкур лойиҳадан ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва интеллектуал ривожланишни рағбатлантириш мақсад қилинган. Лойиҳа доирасида ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари аудио ва электрон форматларда кенг оммага тақдим этилмоқда. Шунингдек, китобхонликни рағбатлантириш мақсадида интеллектуал мусобақалар, танловлар ва турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Яқинда Амударё туманининг Арна бўйи маҳалласи ёшлар етакчиси Шаҳзод Нуратдинов ташаббуси билан 27-сонли мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва “Мутолаа” лойиҳаси имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Тадбирда мактаб директори Қуват Жўраев, туман Ёшлар ишлари бўлими бош мутахассиси Даврон Бозорбоев, Миллий гвардия ходими Исламбек Ембергеновлар иштирок этишди. Тадбирга она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Зайнаб Матчанова ва Зайнаб Ибрагимовалар бошловчилик қилишди.

Интеллектуал мусобақа мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат 6 та жамоа ўртасида ўтказилди. Баҳс учун саволлар “Мутолаа” иловасида мавжуд бўлган бадиий дурдоналар – Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Даҳшат”, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари”, Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” ва Пауло Коэльонинг “Алкимёгар” асарлари асосида тузилди.

Жамоалар ушбу асарларнинг мазмуни, қаҳрамонлари, ғояси ва тарихий жиҳатлари бўйича билимларини синовдан ўтказишди. Беллашув қизғин ва баҳсли тарзда ўтди, китоб мутолаасига қизиқувчан ёшлар ўз билимларини намоён этишди.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси Шаҳзод Нуратдинов интеллектуал ўйинлар ёшларни китоб мутолаасига ундашда самарали восита бўлиб, уларнинг билим доирасини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш ва ўз устида ишлашга рағбатлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, у мактаб кутубхонаси билан ҳамкорликда ўқувчиларни мунтазам китоб ўқишга жалб қилиш мақсадида бу каби ташаббусларни доимий равишда амалга ошириш ниятида эканини билдирди. Таъкидлаш жоизки, интеллектуал мусобақа ўқувчиларнинг мактаб кутубхонасидан фаолроқ фойдаланишига ва китобхонлар сафи ортишига хизмат қилди.

20 раунддан иборат беллашув натижаларига кўра, 9-"B" синф жамоаси 14 та тўғри жавоб билан 1-ўрин соҳиби бўлди. Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар ёшлар етакчиси томонидан китоб жамланмалари ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, ўқувчиларнинг тарихий-маданий билимларини бойитиш мақсадида ғолиб ва совриндор жамоалар Хива шаҳрига саёҳат қилиш имконига эга бўлишди.

Бундай лойиҳалар ёшлар ўртасида интеллектуал муҳитни шакллантириб, уларни билимга ошно этишга хизмат қилади. “Мутолаа” лойиҳаси ва “Заковат” интеллектуал ўйини ёш авлоднинг тафаккурини чархлаб, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026