16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:32
Жамият 👁 457

Ижтимоий ҳимоя борасидаги ишлар ОАВ нигоҳида

Ижтимоий ҳимоя борасидаги ишлар ОАВ нигоҳида

29 март куни Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан “Амударё туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар” юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда “Амударё ТВ” телеканали ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси журналист ва мухбирлари, ёш журналистлар иштирок этдилар.

Матбуот анжуманини туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари, туман ҳокимининг матбуот котиби Чарос Арслонова очди ҳамда олиб борди. Матбуот котиби ўз сўзида сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлашга қаратилаётган юксак эътибор ва бу борадаги ислоҳотлар хусусида сўз юритди.

Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз маърузаларида: “Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “Тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур” деган иборани кўп бора таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, бугун ОАВнинг жамият сиёсий ҳаётидаги ўрни сезиларли даражада ошиб, амалда “Тўртинчи ҳокимият”га айланмоқда десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш борасидаги вазифалар мустаҳкамланган.

Матбуот анжуманида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев кун тартибидаги мавзу юзасидан ҳисобот берди. Ҳисоботда марказ томонидан барча тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатда эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги алоҳида норма сифатида белгилаб қўйилган.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман ҳамда шаҳарларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

Матбуот анжумани мобайнида маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда депутатлар томонидан мавзу юзасидан йўлланган саволларга атрофлича маълумотлар ҳамда тушунчалар берилди. Жумладан, вояга етмаганлар, ота-онасидан маҳрум бўлган етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар фаолияти, марказга келиб тушаётган мурожаатлар бўйича саволларга батафсил маълумотлар берилди.

Марказнинг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан берилган маълумотларга кўра, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган жами 245 нафар вояга етмаган болага васий ва ҳомий тайинланган, шундан васийликка олинганлари 152 нафарни, ҳомийликка олинганлари 94 нафарни ташкил этиб, уларнинг 38 нафари чин етим болалардир. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 17 ёшга тўлган 4 нафар вояга етмаган болалар ҳамда 18-23 ёшли 3 нафар ёшларни жорий йил давомида уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган.

Матбуот анжумани савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019