16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:52
Фан ва таълим 👁 419

АҲИЛ ВА ИНТИЛУВЧАН ПЕДАГОГИКА ЖАМОАСИ

АҲИЛ ВА ИНТИЛУВЧАН ПЕДАГОГИКА ЖАМОАСИ

Инсон умрининг энг азиз, шу билан бирга ўта муҳим дамлари мактаб ҳаёти билан боғлиқ. Чунки мактаб таълим-тарбияси жараёни унинг хулқини мукаммаллаштиради, шахс сифатида шаклланиши учун имкон яратади. Шунинг учун ҳаётда юксак обрў-эътибор қозониб, халқ ҳурматига сазовор бўлган инсонлар ҳақида гап кетганида, энг аввало, у ўқиган муқаддас даргоҳ—мактаб ва таълим-тарбия берган устозлари тилга олинади. Агар таъбир жоиз бўлса, собиқ 8-сонли махсус иқтидорли болалар лицей-интернати негизида ташкил этилган Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 87-сонли умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчилари орасида ҳам эл-юрт эътиборини қозонган фидойи инсонлар талайгина. Улар орасида ишбилармон тадбиркорлар, мамлакатимиздаги нуфузли ОТМлар педагог-олимлари, хорижий ишбилармонлар билан ҳамкорликдаги корхоналар раҳбарлари, шифокорлар ва таълим тизими раҳбар ходимлари, таниқли ҳуқуқшунослар бор.

Ташқи кўринишидан оддий ва камтарингина кўринган мазкур мактаб би­носи 1989 йилда мактаб­гача таълим муассасаси сифатида бунёд этилган ва 1993 йилда мактаб таълими учун мослаштирилиб, бир неча йил давомида 8-сонли махсус иқтидорли болалар лицей-интернати сифатида фаолият олиб борган. Ҳудуди салкам 1 гектарга яқин бўлган муассаса 2007 йилда давлат дастури асосида жорий таъмирланиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун маълум даражада таълимий шароитлар яратилган. 300 ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабда айни пайтда 233 нафар ёшлар таълим-тарбия олишади. 2021 йилдан бошлаб ўзаро аҳил ва бири-бирига ҳамкор педагогика жамоасига Самад Джаллаев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўқув ишлари бир нав­бат асосида олиб бориладиган муассасада 28 нафар олий маълумотли, ўз касбининг билимдонлари бўлган ўқитувчилар фаолият юритишади. Улардан 3 нафари олий, 7 нафари 1- ва 8 нафари 2-тоифага эга педагоглар бўлиб, 5 нафар ўқитувчи халқаро ва миллий даражадаги сертификат соҳибларидир.

Ўтган 2023-2024 ўқув йилида мактабнинг 11-синфини 20 нафар ўқувчи битириб, уларнинг 18 нафари мамлакатимиздаги нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилиндилар ва битирувчиларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этди. Мактабдаги мавжуд 12 та синф хонасидан фақат биттаси махсус информатика фани хонаси бўлиб, 12 та компьютер билан жиҳозланган ва тўлиқ интернет тармоғига уланган.

– Шароитларимиз жуда замонавий кўринишда бўлмаса-да, ўқитувчилар дарсларни қизиқарли тарзда олиб боришади, – дейди мактаб директори Самад Джаллаев. – Ўқувчиларимиз ҳам интилувчан, фаол.

Дарвоқе, мактабда махсус фан хоналари (информатика фанидан ташқари) йўқ ҳисоби. Физика, кимё, биология, меҳнат дарсларини фан ўқитувчилари ўз ташаббуслари билан қизиқарли тарзда ўтказишга ҳаракат қилишади ва ўқувчиларнинг назарий билимларини бойитиш мақсадида уларни “ZiyoNet” интернет тармоғи орқали амалий тажрибалар жа­раёни билан таништириб боришади. Шу билан бирга ушбу фанлар бўйича ташкил этилган тўгарак­лар фаолиятига алоҳида эътибор қаратишади.

Мактабда замонавий спорт зали, фаоллар зали, ошхонанинг йўқлиги, кутубхонанинг таъмирталаб ҳолатдалиги доимий ва жиддий муаммо бўлишига қарамай, педагогика жамоаси ҳам, ўқувчилар ҳам таълим-тарбия соҳасида юқори натижаларга эришаётган мактаблардан қолишмаслик мақсадида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилаётганларидан, мукаммал шароитлар мавжуд бўлмаган вазиятда ҳам яхши натижаларга эришаётганларидан мамнунликларини яширишмайди.

87-сонли мактабнинг билимдон ва ташаббускор ўқитувчилари таҳсилини олган собиқ зукко ўқувчилар бугунги кунда жамиятда юксак мавқега эга инсонлар бўлиб етишдилар. Бугунги кунда улардан Нурбек Дарвишев Тошкент Инвестиция фондининг хорижий компаниясида, Дилмурод Рустамов БМТнинг Соғликни сақлаш ташкилотида, Улуғбек Худойберганов, Моҳира Эшмуродова, Улуғбек Пўлатовлар Ички ишлар соҳасида, Отабек Ешчанов Болгариянинг “PRIMA TEXTIL” компаниясига қарашли корхона раҳбари вазифасида фаолият юритишмоқда.

Шунингдек, мактабнинг собиқ битирувчиси Равшан Тўраев Нукус Тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими раҳбари, Асадбек Йўлдошев Амударё туманидаги “Advance” ўқув маркази директори, Ботиржон Султонов Ўзбекистон олий Ҳарбий авиация билим юрти катта ўқитувчиси, Нурбек Йўлдошев ва Даврон Рўзметовлар умумтаълим мактаби директорлари, Нилуфар Жуманиёзова ҳамда Жаҳонгир Рўзметовлар адвокат... Бу рўйхат жуда узун. “Мен 87-сонли мактабда ўқиганман”, дея фахрланиб юргувчилар бисёр.

– Шароитлари замон талаблари даражасида бўлган мактаблардан қолишмаслик учун интиламиз, – дейишади мактаб ўқитувчилари самимият билан.

Мактаб педагогика жамоасининг 2024-2025 ўқув йилидаги режалари, орзу-ниятлари янада эзгу: мазкур ўқув йилида битирувчиларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичини юз фоизга етказишга эришиш. Бунинг учун, гарчи мактабда замонавий шарт-шароитлар бўлмаса-да, ўқитувчиларда ҳам, ўқувчиларда ҳам кучли интилиш, иштиёқ бор. Интилиш ва иштиёқ бор жойда эзгу орзулар рўёби учун имкониятлар сари йўл очилади. Биз ишчан ва ташаббускор, аҳил педагогика жамоасига бу борада муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019