16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 19:16
Жамият 👁 255

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН "ЁЛҒИЗ КЕКСА" РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ФУҚАРОЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН "ЁЛҒИЗ КЕКСА" РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ФУҚАРОЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Дунёда ҳеч бир инсон мукаммал эмас. Кимдир туғма ногирон, яна кимдир бахтсиз ҳодиса туфайли имконияти чекланган бўлса, яна бир тоифа одамлар тақдир тақозосига кўра, якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар сифатида ҳаёт кечиришади. Бу тоифа инсонлар салгина меҳр-оқибат, ширин муомала ва маънавий рағбатни ҳар қандай хайр-саховатдан ҳам устун қўйишади.

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили доирасида айнан ана шундай инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳаётдан завқ олиб яшашлари учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳудудларда фаолият олиб борувчи “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳиятида ҳам инсонни қадрлаш, унинг шахс сифатида жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган эзгу мақсадлар мужассам.

Ҳудудлардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кекса ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлигини мустаҳкамлашларига кўмаклашиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан эълон қилинган "Долзарб 15 кунлик" доирасида Амударё туманида ҳам "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан туманнинг овул ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек, ёлғиз кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати жойларига чиққан ҳолда ўрганилди.

Айни пайтда марказ томонидан 115 нафар фуқаролар “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ва улардан 87 нафарига 14 нафар ижтимоий ходим ассистентлари бириктирилган бўлиб, уларга уйида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, 68 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга минимал истеъмол харажатлари учун мунтазам равишда компенсация пуллари тўланиб келинмоқда.

Реестрга киритилган 115 нафар кексаларнинг барчаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 37 нафар кексаларга зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашилди. 5 нафар кексанинг хонадонида таъмирлаш-мослаштириш ишлари олиб борилиб, 17 нафар кексаларга соғломлаштириш учун санаторийларга йўлланмалар ажратилди. 11 нафар кексаларнинг яқинлари ва бошқа қариндошлари билан муносабатларини тиклашларида амалий ёрдамлар берилди.

“Нуроний” жамғармаси Амударё туман бўлими билан ҳамкорликда туман маҳаллаларида 6 турдаги тўгараклар ташкил қилиниб, кексаларнинг саломатлигини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, фитнес-соғломлаштириш тўгараги, китобхонлик, шахмат-шашка, давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш, психологик тренинг, "Кексалар маънавияти" тўгаракларига 75 нафар кексалар жалб қилинган.

Шунингдек, “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ижтимоий жабҳалардаги фаоллигини ошириш мақсадида йил бошидан турли хил мавзулардаги маданий ва байрам тадбирлари ташкил қилиниб, бу тадбирларда реестрга киритилган кексаларнинг иштироки таъминланди.

"Фаол ҳаётга қадам" дастури доирасида 5 турдаги янги хизматлар ишга туширилди. Унга кўра, Амударё туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, уй шароитида қараб туриш, тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва шахсий ёрдамчи хизматлари намунали тарзда амалга оширилмоқда.

Эндиликда давлатимиз ғамхўрлиги туфайли мазкур хизматлардан нафақат “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғизлар, балки “Камбағал оилалар реестри” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳам ваучер асосида фойдаланиши мумкин бўлади.

“Фаол ҳаётга қадам” дастурининг асосий мақсади эса оилани камбағалликдан фаровонлик сари олиб чиқиш, бундай тоифадаги оилани тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронликнинг олдини олишга қаратилган инсонпарварлик тамойилидан иборат.

Айни вақтда Амударё туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан барча овул ва маҳаллалар масъуллари билан ҳамкорликда мазкур хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар белгиланган мезонлар асосида ўрганиб чиқилиб, ваучерлар шакллантириш ишлари олиб борилмоқда ҳамда тадбиркорлар иштирокида янги дастур доирасида хизматларни ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Инсоннинг ўз ҳаётидан рози, фаровон ва яхши яшаши нафақат давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар, балки атрофидаги яқинлари ва маҳалладошларининг самимий муносабати ва меҳр-оқибатига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу боис, Амударё туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ишлаб чиқилган режага асосан уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, турли хил кўнгилочар тадбирлар билан қамраб олиш орқали кўтаринки кайфият бағишлаш, байрам саналари муносабати билан тадбиркорларни жалб қилган ҳолда совғалар тақдим этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундай бўлса-да, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Амударё туман "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида "Долзарб 15 кунлик" доирасида олиб борилган ўрганишлар жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026