16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:41
Фан ва таълим 👁 302

Жорий йил 49-сонли ДМТТни 38 нафар тарбияланувчи тамомлади

Жорий йил 49-сонли ДМТТни 38 нафар тарбияланувчи тамомлади

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, боғчаларга болаларни тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки ҳар қандай жамиятнинг келажаги болаларга бериладиган таълим ва тарбияга бевосита боғлиқ. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган давлат дастурлари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар айнан шу эзгу мақсадга йўналтирилган.

Қишлоқ ва чекка ҳудудларда ҳам мактабгача таълим масканларини замон талаблари даражасида жиҳозлаш, болаларни қамраб олиш кўламини кенгайтириш, педагогларнинг меҳнатига муносиб шароит яратиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасини Амударё туманининг Қангли овулида жойлашган 49-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мисолида яққол кўриш мумкин.

1978 йилда қурилган мазкур муассаса биноси “Обод маҳалла” дастури доирасида тубдан таъмирланиб, 2025 йилда қайта фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда ташкилот биноси мутлақо янги қиёфа касб этган: ҳар бир гуруҳ хонаси шинам ва ёруғ, замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради. Болажонларнинг ёш хусусиятларига мос ўйин ва ўқув қуроллари, ахборот технологиялари ва мультимедиа воситалари билан жиҳозланган хоналар уларнинг жисмоний ҳамда ақлий ривожига хизмат қилмоқда.

Ҳозирда асосий бинода 120 нафар бола таълим-тарбия билан қамраб олинган. Шунингдек, ҳудуддаги 67-сонли мактаб қошида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда яна 20 нафар бола тарбияланмоқда. Муассасада 29 нафар ходим меҳнат қилмоқда, уларнинг 17 нафари малакали тарбиячи-педагоглардир. Дарс жараёнларида болаларнинг фикрлаш қобилияти, ижодий салоҳияти, нутқи ва ахлоқий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга, мусиқа, спорт, рассомлик, шеърхонлик каби тўгараклар болаларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Яқинда болажонларни мактабга кузатиш муносабати билан “Хайр, боғчам – салом, мактаб!” номли адабий-бадиий ва мусиқий чиқишларга бой байрам тадбири ташкил этилди. Жорий йил мазкур мактабгача таълим ташкилотини 38 нафар тарбияланувчи тамомлади.

Тадбирда ташкилот директори Зина Исмоилова, болалар, уларнинг оналари ва бувижонлари иштирок этди. Дастлаб Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат мадҳиялари янгради. Шундан кейин мактабгача таълим ташкилоти директори Зина Исмоилова тадбирни очди ва барча болажонларнинг келгуси мактаб таълимида аъло баҳоларга ўқишларига тилакдош бўлди.

Тадбир давомида болалар томонидан она Ватан, мактаб ва болалик мавзуларидаги шеърлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ифодали тарзда ёддан ўқилди. Чиқишларда болаларнинг боғчада олган таълим-тарбияси, тарбиячилар меҳнати ўз ифодасини топди. Хорижий тилларда ўқилган шеърлар ва ижро этилган рақсларда болаларнинг кўп қиррали истеъдодлари акс этди.

Миллий ва замонавий рақслар, шўх қўшиқлар садоси остидаги чиқишлар ҳар бир томошабиннинг қалбида илиқ туйғулар уйғотди. Айниқса, болаларнинг оналари иштирокидаги ўйинлар тадбирга янада юқори кайфият улашди.

Тадбир якунида болажонлар сўзга чиқиб, тарбиячилари ҳамда ота-оналарига шеърлар орқали самимий миннатдорлик билдиришди. Шунингдек, чуқур ҳурмат ифодаси сифатида болажонларнинг оналарига гулдаста топшириш жараёни ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Таълимнинг илк босқичи — мактабгача таълимга қаратилаётган эътибор ёш авлодни баркамол, билимли ва ватанпарвар этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Кичкинтойлар учун яратилаётган қулайликлар, уларнинг бахти ва камолига йўналтирилаётган меҳр — бу миллий тараққиётнинг пойдевори ҳисобланади. Таълимга қаратилган бугунги инвестиция — эртанги салоҳиятли ва баркамол жамиятнинг кафолатидир.

Зина Исмоилова, 49-сонли ДМТТ директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026