16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:28
Жамият 👁 298

Инсонларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш ижтимоий хизмат ходимининг зиммасидаги масъулият

Инсонларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш ижтимоий хизмат ходимининг зиммасидаги масъулият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман ва шаҳарларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилиб, фаолият олиб бормоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманининг Беш овул маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳалладаги ижтимоий хизмат ходими томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда маҳаллада 669 та хонадон таркибидаги оилаларда 3684 нафар аҳоли истиқомат қилади. Йил бошида ҳудуддаги барча хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзи, меҳнатга лаёқатлилиги, иқтисодий таъминланганлик даражаси пухта ўрганилиб, хатловдан ўтказилди. Хатлов натижаларига асосан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор бўлган ҳамда якка-ёлғиз фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида таълим олишга эҳтиёжманд бўлган 1 нафар боланинг уйда таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, яна бир нафар болани психологик-тиббий-педагогик комиссия кўригига юбориш чоралари кўрилди.

Президентимизнинг 2024 йил 27 февралдаги “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида маҳаллада истиқомат қилувчи 78 нафар ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида тизимга олиниб, улардан 1 нафарига POM, RTV русумидаги оёқ протези, 1 нафарига ногиронлик аравачаси берилди. Яна 1 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачасини олиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, 6 нафар ногиронлиги бўлган ва пенсия ёшидаги фуқароларнинг саломатликларини тиклашларига кўмаклашиш мақсадида уларни санаторий-профилакторийларга юбориш учун тегишли ташкилотларга аризалар тақдим этилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз қатламини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг оила аъзоларини, айнан шундай тоифадаги болаларнинг ота-оналарининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналаридан 4 нафарига 80 ёшга тўлган кексаларга ва 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган болага қараб туриш бўйича бандлигини таъминлаш мақсадида ҳақиқий ҳолатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, далолатномалар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли ва унга қўшимча 2023 йил 10 ноябрдаги 596-сонли Қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режасига кўра, 91 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага болалар нафақаси тайинланди. Шунингдек, 4 та оила кам таъминланган деб эътироф этилиб, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш жорий этилди. Яна 4 та оилага эса боқувчисини йўқотганлик нафақаси тўланиб келинмоқда. Айни пайтда маҳалладаги 107 та оиланинг моддий аҳволи баҳоланди ва улардан 55 таси камбағаллик реестрига киритилиб, мазкур оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, болалар нафақаси ва ижтимоий ёрдам олувчи, камбағаллик реестрига киритилган оилаларнинг қиш мавсумида табиий газ ва электр энергияси учун қиш мавсумида компенсация тўловини жорий этиш режалаштирилган. Ҳудудимиздаги 2 нафар якка-ёлғиз фуқарога ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий хизмат ходими ассистенти томонидан зарур хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка учраган 1 нафар аёл ижтимоий хизматлар маркази психологи томонидан тиббий-маърифий-психологик тренинг ўтказилиб, 3 нафар шахсга кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда уларнинг муаммоларини индивидуал тарзда ўрганиш орқали бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларимиз моҳиятан ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози яшашини таъминлаш ва муаммоларини тизимли равишда бартараф этиш орқали уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашишга қаратилгани билан ҳамиша долзарб ва муҳим ҳисобланади. Бевосита халқ орасида юриб, улар билан самимий, дилдан мулоқотлар қилиш орқали оғирини енгил, мушкулини осон қилиш эса ижтимоий хизмат ходимининг зиммасидаги масъулиятли вазифасидир.

Жаҳонгир Йўлдошев, Бешовул МФЙ ижтимоий ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019