16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:05
Қишлоқ хўжалиги 👁 439

Қишлоқ хўжалиги ривожи – барқарор келажак гарови

Қишлоқ хўжалиги ривожи – барқарор келажак гарови

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда аграр соҳада самарадорликни ошириш, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш, ҳосилдорликни кўпайтириш ва энг асосийси, халқимиз дастурхонини тўкин қилиш йўлида қилинаётган ишларнинг аҳамияти беқиёс. Шу мақсадда жойларда мунтазам равишда ўтказилаётган семинар ва амалий учрашувлар фермерлар, мутахассислар ва масъуллар учун катта мактаб бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш, илғор тажрибаларни янада оммалаштириш мақсадида 24 август куни Амударё туманида ҳам қатор семинарлар ташкил этилди. Семинарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, соҳага масъул ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар ва фермер хўжаликлари эгалари фаол иштирок этдилар.

Дастлабки семинар Қангли овули ҳудудидаги “Мангитова Азиза” фермер хўжалигида ўтказилди. Тадбирда 2026 йил ҳосили учун ғалла экиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев сўзга чиқиб, ғалла экиш жараёнида қўлланилиши лозим бўлган илғор тажрибалар, самарали агротехник тадбирлар ҳамда фермерлар олдида турган устувор вазифалар юзасидан батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, фермерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, янги экин услублари, ҳосилдорликни ошириш ва ер унумдорлигини яхшилаш йўллари юзасидан фикр-мулоҳаза юритдилар.

Кейинги семинар Қипчоқ пахта қабул қилиш масканида давом этди. Унда яқинлашиб келаётган пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Йиғилганлар барча техникаларнинг мавсумга тўлиқ шайлиги, комбайн ва агрегатларнинг ишчи ҳолатга келтирилгани билан яқиндан танишдилар. Бу йилги пахта йиғим-теримини ўз вақтида ва сифатли якунлаш учун барча зарур шароитлар яратилганини семинар иштирокчилари амалда кўрдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йилнинг энг масъулиятли даври бири саналади. Ҳосилни ўз вақтида, сифатли ва беталафот йиғиб олишда тайёргарлик жараёнлари, айниқса, техникаларни тўлиқ ишчи ҳолатга келтириш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Чунки пахта йиғим-теримида ҳар бир дақиқа, ҳар бир техника унумли ишлаши ҳосилнинг тақдирини белгилайди.

Шуларни инобатга олган ҳолда туманда мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилиб, барча мавжуд комбайнлар, тракторлар ва бошқа ёрдамчи агрегатлар тўлиқ кўздан кечирилди, зарур эҳтиёт қисмлар алмаштирилди ҳамда механик жиҳатдан шай ҳолатга келтирилди. Бу эса келгуси мавсумни беталофат ўтказиш, ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олиш имконини беради.

Шуни таъкидлаш жоизки, техника воситаларининг шайлиги нафақат ҳосилни йўқотишсиз йиғиб олишга, балки меҳнат унумдорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва якунда пахта сифатини юқори даражада сақлаб қолишга хизмат қилади. Айниқса, механизация даражаси юқори бўлган ҳудудларда терим жараёнлари анча енгил, самарали ва тежамкор кечади.

Семинарларнинг кейинги манзили Чойкўл овули ҳудудидаги “Жайхун Чойкўл” фермер хўжалиги бўлди. Бу ерда 2025 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида дефолиация қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Пахта баргини тўкиш орқали ҳосилни тез пишириш ва сифатли йиғиб олиш, терим жараёнида меҳнат самарадорлигини оширишда дефолиациянинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Ўтказилган учрашувлар жараёнида фермерлар ва мутахассислар ўзаро тажриба алмашдилар, янгича ёндашувлар бўйича маслаҳатлар бердилар. Энг муҳими, бундай семинарлар соҳага оид муаммоларни жойида ўрганиш ва тезкор ҳал қилиш имконини беради. Бу эса, албатта, қишлоқ хўжалиги ривожида самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Бугун юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси олдига қўйилган мақсадлар улкан. Ҳосилдорликни ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, экологик тоза маҳсулот етиштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш – буларнинг барчаси халқимиз фаровон ҳаёт кечириши учун мустаҳкам замин яратади. Ўтказилган семинарлар эса бу мақсадларга эришишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026