16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:40
Фан ва таълим 👁 414

ТУМАН ҲОКИМИ ОЛИМПИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ОЛИМПИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз таълим тизимида, айниқса, мактаб таълими соҳасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, таълимнинг барча босқичларига замонавий ёндашувларни жорий этиш, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Бу каби чоралар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш, маданий-маънавий савиясини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Айнан ана шу йўналишдаги ишларни юқори сифат даражасига кўтариш, билимдон ёшларни кашф этиш мақсадида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда “Brighton school” ўқув маркази ҳамкорлигида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 3-9-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили фанидан туман ҳокими олимпиадаси ташкил қилинди. Олимпиадада тумандаги 86 та умумтаълим мактабларидан 1200 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ҳоким олимпиадасининг очилиш маросимида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғашбой Шамуратов сўзга чиқиб, ўқувчилар ўртасида бундай олимпиадаларни ўтказиш уларнинг иқтидори ва билим даражасини аниқлаш ҳамда чекка ҳудудларда ўқув марказлари ташкил қилишга асос бўлишини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, ҳоким олимпиадасини ўтказишдаги энг асосий мақсад алоҳида қобилиятли ўқувчиларнинг иқтидорларини юзага чиқаришлари учун зарур шароитлар яратиш эканлиги алоҳида қайд қилинди.

“Brighton school” ўқув маркази директори Нурбек Жуманиёзов ўқувчиларга олимпиаданинг ўтказилиш тартиби ҳақида батафсил тушунчалар берди ва иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.

Бу каби олимпиадалар ўтказилиши таълим муассасалари ўқувчилари орасидан инглиз тили бўйича билимли, ушбу фанга қизиқувчи, интилувчан ва ижодкор ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш билан бир қаторда ўсиб келаётган ёш авлоднинг келгусида халқаро миқёсда ташкил қилинадиган фан олимпиадаларида иштирок этишлари учун мустаҳкам замин яратади. Шунингдек, нуфузли халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон жамоасининг натижадорлигини ошириш мақсадида ёш билимдонларни тайёрлаб бориш имконини ҳам беради.

Айтиш жоизки, ҳозирги глобаллашув даврида инглиз тили дунё миқёсида энг нуфузли ва кенг тарқалган тиллардан бирига айланган. У халқаро алоқалар, илм-фан, технология, бизнес, маданият соҳалари ва интернет майдонида асосий мулоқот воситаси ҳисобланади. Дунё аҳолисининг катта қисми инглиз тилини билиши туфайли мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва тажриба алмашиш самарали амалга ошмоқда. Шунингдек, замонавий билимлар ва илмий манбаларнинг асосий қисми айнан инглиз тилида яратилмоқда.

Шу сабабли ҳам мамлакатимизда чет тиллари, хусусан инглиз тилини ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабларда эрта ёшдан бошлаб бу тилни ўргатиш орқали ёш авлоднинг дунёқарашини кенгайтириш, уларни халқаро майдонда рақобатбардош кадр қилиб тарбиялаш мақсад қилинган. Инглиз тилини яхши ўзлаштирган ўқувчилар хорижий адабиётлардан фойдаланиш, нуфузли университетларда таҳсил олиш ва замонавий технологияларни тез ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар.

Шу жиҳатдан, Амударё тумани ҳокимлиги ва хусусий ўқув маркази ҳамкорлигида ташкил қилинган олимпиада мактабларда инглиз тилини ўқитиш даражасини синовдан ўтказиш ва келгусида бу борадаги кўрсаткичларни туманнинг энг олис ҳудудидаги мактабларда ҳам яхшилаш чораларини кўришга замин яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026