16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:15
Жамият 👁 406

ЭЛ-ЮРТ ТАШВИШИГА ЕЛКА ТУТИБ...

ЭЛ-ЮРТ ТАШВИШИГА ЕЛКА ТУТИБ...

Мамлакатимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлари фаолияти йўлга қўйилгани кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор инсонларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг муносиб турмуш кечиришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Маҳаллаларда истиқомат қиладиган бу тоифадаги инсонларнинг муаммолари кейс-менежмент асосида, "маҳалла еттилиги" ва ижтимоий ходим ҳамкорлигида, уйма-уй кириб бориш орқали ўрганилиб, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилаётгани эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор юртдошларимизнинг турмушини ўнглаб олишларини таъминламоқда.

Аслида инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор билан ёндашилиб, янги жамият барпо этиш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилаётган мамлакатимизда энг хайрли вазифалардан бирини бугунги кунда маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар бажаришмоқда. Чунки уларнинг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб инсонлар турмуши изга тушиб, ҳаётдан ўз ўринларини топишмоқда.

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДАГИ ИШЛАР

Амударё туманидаги Бештом маҳалла фуқаролар йиғинида салкам 3500 нафар аҳоли истиқомат қилади. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллада фаолият олиб борувчи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими Умида Юсупованинг кундалик иш режалари дафтарида 673 хонадон таркибидаги 872 та оиланинг моддий-ижтимоий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар жамланган.

"Маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда уйма-уй кириб бориб ўрганишлар натижасида:

94 та оила кам таъминланган, фарзандларига нафақа олувчи, турмуш шароитлари оғир, даромадлари паст оилалар сифатида алоҳида тизимга олинди.

67 нафар ногиронлиги бор фуқаро билан бирма-бир учрашиб, уларнинг муаммолари, шу билан бирга орзу-истаклари ўрганилди.

Илм олиш истагида бўлган ногиронлиги бор боланинг уйда таълим олиши учун шароит яратилди.

Жамиятга фаол аралашиш орзусидаги яна бир фуқарога ногиронлар аравачаси олиб берилди.

Қаддини тик тутиб туришга қийналаётган фуқаролардан бирининг кўкрак протези билан таъминланишига кўмаклашилди.

Бир неча йилдан бери ўз саломатлигини мустаҳкамлаш ниятида санаторийлардан бирида даволанишни орзу қилган фуқароларнинг орзулари ушалишига яқиндан ёрдам кўрсатиб, йўлланмалар олиб берилди.

"ИНСОН ҚАДРИ УЧУН" ТАМОЙИЛИ АМАЛДА

"Инсон қадри учун" тамойили асосида иш юритишни ўзининг ҳам касбий, ҳам инсонийлик бурчи деб билган Умидахон Юсупованинг фаолиятида моддий етишмовчилик туфайли қийин вазиятга тушиб қолган оилаларга қўл-қанот бўлиш, уларни ижтимоий ҳимоя хизматлари билан қамраб олиш, ҳимоя ордерига эга хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, муаммоларини тизимли ҳал этиш борасидаги масалалар муҳим ўрин тутади.

У айни кунларда кам таъминланган оилаларнинг куз-қиш мавсумида қийналиб қолмасликлари учун:

Энергия манбаларидан белгиланган лимитдан ортиқ фойдаланган истеъмолчилар рўйхатини шакллантириш ва коммунал тўловларга компенсация олишларига кўмаклашиш.

Моддий аҳволи оғир бўлган оилалар фарзандларини қишги иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш чораларини кўриш билан машғул.

Ана шу бурч ва масъулият ҳисси билан у ҳар куни бештомликларнинг хонадонларига кириб бораверади. Зеро, эл-юрт ташвишига елка тутиб, оғирини енгил, мушкулини осон қилиб яшаш, инсон қадр-қимматини жойига қўйиш — миллий-маънавий қадриятларимизнинг асосидир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019