16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 249

АМУДАРЁ ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ РАЁСАТИ АЪЗОЛАРИНИНГ ФЕРМЕРЛАРГА МУРОЖААТИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ РАЁСАТИ АЪЗОЛАРИНИНГ ФЕРМЕРЛАРГА МУРОЖААТИ

ҚИШ МАВСУМИДА ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИМИЗГА ЭНГ ДОЛЗАРБ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, 2026 ЙИЛДА ҒАЛЛАДАН ЯНАДА МЎЛ ҲОСИЛ ОЛАЙЛИК!

Қадрли юртдошлар! Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Кейинги йилларда ер юзида рўй бераётган иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар ва қурғоқчилик каби ҳолатлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштираяпти.

Мамлакатимизда бу йил куз фасли ҳамда декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги қуруқ ва илиқ келмоқда. Албатта, бу ҳолат фермерларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда сўнгги йилларда Сиз, деҳқон фермерларга давлатимиз раҳбари томонидан кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бунинг натижасида жойларда улкан ютуқларга эришилди.

Жумладан, аграр тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражади ошди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётини яхшилашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олимлари тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди.

Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

Бошоқли дон етиштириш соҳасида бозор тамойиллари жорий этилди.

Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.

Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш манфаат келтираётганини сиз фермерлар ҳис этмоқдамиз.

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Бугунги кунда, ҳудудларда экилган ғалла майдонларида туплаган, 3-4 барг, 1-2 барг фазасида ривожланаётган, ҳатто униб чиқмаган майдонларни ҳам учратиш мумкин.

Деҳқонлар таъбири билан айтганда, “Йил йилга ухшамайди”, бугунги кунда ғалла майдонларини парваришлашда ўзгача агротехник тадбирларни амалга оширишни тақоза этмоқда.

Тегишли соҳа олим ва мутахассислари томонидан Хитой, Туркия, Покистон, Непал ва Ҳиндистон давлатларининг сув танқис, (камёмғир бўлганда) ҳаво ҳарорати илиқ келадиган ҳудудларида ғалла етиштиришда қўлланиладиган тажрибалари ўрганиб чиқилди.

Мисол учун, Хитойда ғалла экилган майдонларнинг юза қисмини чириган гунг билан ёпиб чиқиш (мульчалаш) намни узок сақлайди ва ҳароратнинг кескин узгаришини камайтиради.

Ғалла етиштиришда мавсум бошида қурғоқчилик кузатилса, кам миқдордаги 40-50 мм сув билан суғориш ўтказилади.

Экин майдонини озиқлантиришда азотли ўғитлар миқдорини камайтириб, фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрларини оширади.

Туркия давлатининг Конья, Шонлиурфа, Ҳарран водийларида ғалла етиштиришда мавсум бошида қурғоқчилик кузатилса кам миқдордаги 40-60 мм сув билан суғориш ўтказилади. Бунда, тупроқдаги намлик 40-50 фоизга тушганда суғориш ишларини ўтказишади (яхши самара берган).

Таркибида аминокислоталар, гумин кислоталари, рух, магний, кремний каби микроэлементлар мавжуд биостимуляторларни қўллаш ғалла ниҳолларида қурғоқчиликка чидамлиликни оширади.

Покистон давлатида эса, сув ресурслари кам бўлганда гектарига 200-300 м3 миқдорда сув билан тез суғориш усулидан фойдаланилади.

Бегона ўтларга қарши кураш олиб боради, чунки бегона ўтлар чекланган сув ресурсини яхши ўзлаштиради.

Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан куз ойлари қуруқ ва илиқ келганда бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсияномага асосан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ва кластерларга 2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан 80-100 центнердан ҳосил олиш учун куйидагиларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

биринчидан, экилган ғалла майдонларини ундириб олиш учун сувчиларни кўпайтирган ҳолда, ўқариқлар орасини 60-70 метрдан олиб, тўлиқ суғоришни ташкил этинг;

иккинчидан, сув танқислиги ва ёғингарчиликнинг кам бўлишини инобатга олган ҳолда, туплаган ва 3-4 баргли ғалла майдонларига 150 кгдан, 1-2 барг ва униб чиқмаган майдонларга 100-120 кгдан сульфат аммоний ўғитини дала шароитидан келиб чиқиб, 3 декабрдан 10 декабрга қадар озиқлантиришни якунланг;

учинчидан, кечки ва қолоқ ғалла майдонларни яхшилаш мақсадида қўшимча гектарига 100-150 кг азотли ўғитлар билан озиқлантириб, ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;

 тўртинчидан, декабрь ойида об-ҳавонинг қуруқ ва илиқ келишини инобатга олиб, суспензия сепиш яхши натижа бериши тажрибасидан келиб чиқиб, суюк фосфорга эга бўлган IFO-PZN, NPK, FLOWER каби биостимуляторлардан фойдаланинг;

бешинчидан, ғалла майдонида ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб, давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг ҳамда ҳосилдорликни 10-12 ц/га оширинг ва сувни 35-45 фоизга тежанг;

олтинчидан, далангизнинг сув кириш қулоғига 1 тадан ҳандак ўра қазиб, гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит жамғаришни унутманг ҳамда ички ариқларни бетонлаштириб, сув сарфини камайтиришга эришинг;

еттинчидан, кечки ва униб чикмаган ғалла майдонларига қуруқ, чириган маҳаллий гўнг сепишни ташкил этинг. Бунда, гектарига 20 тоннадан гўнг қўлланилганда кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 6-12 ц/га ошиши ва гўнг минерал ўғитлар билан бирга қўлланилганда самарадорлик янада юқори бўлишини асло унутманг;

 саккизинчидан, ғўза қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан кесиш агрегатлари ёрдамида тозаланг, бунда ғўзапояни қўлда суғуриб олишга йўл қўйманг;

тўққизинчидан, ғалла майдонларини чорва моллари томонидан пайҳон қилинишидан ҳимояланг;

 ўнинчидан, аҳоли хонадонлари ва чорва комплексларидаги маҳаллий ўғитларни жамғариб, далаларга чиқариш, ҳандак ўралар қазиш ишларини ташкил этинг;

ўн биринчидан, об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини тозалашни якунланг;

ўн иккинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни оғишмай амалга ошириб 2026 йил ғалла ҳосилини 80-100 центнерга етказиб, юқори даромад олишга эришинг;

Азиз фермер ва деҳқонлар!

Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоатимиз, ғайрат ва матонатимизга кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга боғлиқ.

Ўз даромадингизни оширишга ҳамда мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!

Амударё тумани фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019