16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:14
Жамият 👁 361

Гиёҳвандлик – инсониятнинг катта душмани

Гиёҳвандлик – инсониятнинг катта душмани

Гиёҳвандлик бу шахс ва жамият учун жиддий, хавфли ва кенг тарқалган ижтимоий муаммо бўлиб, нафақат индивидуал соғлиқни ёмонлаштиради, балки оилалар, жамият ва ҳатто бутун миллатларни йўқотишга олиб келади. У соғлиқ, хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳаларига салбий таъсир кўрсатади, жиноятчиликни оширади ҳамда миллионлаб одамлар ҳаётини издан чиқаради.

Жаҳон бўйича статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, глобал гиёҳванд модда фойдаланувчилари сони ортиб бораётганини кўриш мумкин. 2022 йилда дунё бўйича 292 миллиондан ортиқ одам гиёҳванд модда истеъмол қилган ва бу кўрсаткич ўтган ўн йилликда тахминан 20 фоизга ошган. Энг кўп истеъмол қилинадиган моддалар орасида каннабис энг кенг тарқалган бўлиб, кейинги ўринларда опиоидларга асосланган гиёҳванд моддалар жойлашади. Гиёҳвандлик билан боғлиқ соғлиқ муаммолари ҳам дунё бўйича долзарбдир. Тахминан 64 миллион одам гиёҳвандлик касаллиги билан азобланади, лекин фақат ҳар 11 кишидан биттаси даволанишда қатнашади.

2022 йилда глобал миқёсда тахминан 7 миллион киши гиёҳванд моддалар билан боғлиқ полиция аралашуви, яъни ҳибс, огоҳлантириш ва тақиқлар билан дуч келган.

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон божхона органлари томонидан 1,6 тонна гиёҳвандлик ва психотроп модда мусодара қилинган. Наркотик жиноятлар ва ёшлар масаласига тўхталадиган бўлсак, Тошкентда наркотик воситалар билан боғлиқ жиноят йўналишида ҳар иккинчи жиноят ёшлар иштирокида содир этилмоқда. 2023 йилда ушбу жиноятларда қарийб 28,1 фоиз ёшлар қатнашган.

"World Population Review" маълумотига кўра, дунё бўйича наркотик истеъмол қилиш бўйича 95-ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда даволаниш имконияти борасида Ўзбекистонда фақат 8–10 фоиз беморлар тўлиқ терапевтик ёрдам олиши, бу эса жуда паст кўрсаткич эканлигини қайд этиш лозим.

Гиёҳвандлик соғлиқ учун организмга жиддий жароҳат етказиб, руҳий касалликлар ва дозанинг ошириб юборилиши хавфини туғдиради. Шунингдек, ОИВ инфекциялари ва гепатит каби касалликлар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Жамият учун бу иллат жиноятчилик ва ижтимоий муаммоларнинг ошишига, иқтисодий йўқотишларга, хусусан, даволаш харажатлари ва меҳнатга лаёқатсизликка олиб келади. Ёшлар ва келажак учун эса таълимга салбий таъсир кўрсатиб, саводсизлик ва ишчи кучи йўқотилишига замин яратади.

Гиёҳвандлик билан курашда самарали ечимлар қаторида унинг олдини олиш ва хабардорлик кампанияларини кучайтириш, гиёҳвандлик билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш ва соғломлаштириш дастурларини жорий этиш, даволаш ва реабилитация хизматларига эркин киришни таъминлаш ҳамда ҳисобга олинадиган ҳуқуқий ва профилактик чораларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019