16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:15
Қишлоқ хўжалиги 👁 374

Арна бўйи маҳалласида асаларичилик мактаби шаклланмоқда

Арна бўйи маҳалласида асаларичилик мактаби шаклланмоқда

Бугун қишлоқ хўжалигининг энг нозик ва шу билан бирга энг баракали йўналишларидан бири бўлган асаларичилик соҳаси юртимизда тобора ривожланиб бормоқда. Айниқса, бу соҳада тажриба, сабр-тоқат ва табиат билан уйғунлик муҳим ўрин тутади. Амударё тумани Арна бўйи маҳалласида шаклланиб бораётган “асаларичилик мактаби” ана шу мезонларнинг ёрқин намунасидир.

Ушбу мактабнинг асосчиси, Арна бўйи маҳалласида яшовчи тадбиркор — “Фарҳод Қўчқорович асали” деҳқон хўжалиги раҳбари, асаларичилик устаси Фарҳод ака Бекимбетов учун бу соҳа шунчаки касб эмас, балки ота-боболардан мерос бўлиб келаётган ҳаёт йўлидир. Фарҳод ака Бекимбетов қарийб 20 йилдан буён асаларичилик билан мустақил шуғулланиб келмоқда. 2016 йилдан эса ўз фаолиятини деҳқон хўжалиги шаклида йўлга қўйиб, соҳага замонавий ёндашувни олиб кирди.

Бугунги кунда Фарҳод ака оила аъзолари ва шогирдлари билан биргаликда 550 та қути асалари оиласини парваришламоқда. Бу рақамлар ортида нафақат меҳнат, балки катта масъулият, узлуксиз кузатув ва табиат қонунларини чуқур ҳис этиш ётади. Деҳқон хўжалигида асалари парваришидан ташқари, асалари уялари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу маҳаллий асаларичилар учун қулайлик яратмоқда.

Шунингдек, “Фарҳод Қўчқорович асали” деҳқон хўжалигида асаларичиликда кенг қўлланиладиган дори-дармон ва парвариш воситалари савдоси ҳам ташкил этилган. Бу нафақат хўжалик фаолиятини кенгайтиради, балки бошқа асаларичилар учун ҳам қулай шароит яратади.

Фарҳод ака асалариларни парваришлашда ҳудуд танлашга алоҳида эътибор беради. У асалари оилаларининг асосий қисмини Қораўзак, Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида жойлаштиришни маъқул кўради. Мазкур ҳудудларда кунжут, беда, янтоқ, юлғун ҳамда халқ тилида “бўян” деб аталувчи қизилмия каби нектарга бой ўсимликлар кенг тарқалган. Ана шундай табиий муҳитда етиштирилган асал мўл ҳосилдорлиги, юқори сифати ва шифобахш хусусиятлари билан ажралиб туради.

Ҳар йили Фарҳод Бекимбетов икки маротаба асал ҳосилини йиғиб олади. Ҳар бир қутидан ўртача 10-15 килограммгача сифатли маҳсулот олинаётгани хўжалик фаолиятининг самарадорлигини яққол намоён қилади.

Асаларичилик — бу фақат асал етиштириш билангина чекланиб қоладиган соҳа эмас. У мум, прополис, гулчанг, асалари сути каби юқори қийматли, шифобахш ва экспортбоп маҳсулотларни ўз ичига олган улкан иқтисодий салоҳиятга эга йўналишдир. Шу жиҳатдан қараганда, Арна бўйи маҳалласини асаларичилик бўйича бой тажриба ва анъаналарга эга маскан, деб аташ мумкин.

Маҳаллада шаклланиб бораётган “асаларичилик мактаби” эса нафақат аҳолининг барқарор даромад манбаи, балки ёшлар учун амалий билим ва кўникмаларни эгаллаш, меҳнатга муҳаббат ва табиатга ҳурмат руҳида тарбияланиш мактабига айланмоқда. Бу эса қишлоқ тараққиёти, бандликни таъминлаш ва миллий маҳсулотларимиз салоҳиятини ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. 

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026