19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:32
Жамият 👁 512

ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар ким эрталаб эзгу ниятлар билан остона ҳатлаб кўчага чиқади, ишга бориш, ҳаётий зарурати туфайли транспорт воситасига минади.

Кейинги йилларда фуқароларнинг ҳаёти фаровонлиги ортиб бораётгани деярли барча хонадонлар шахсий транспорт воситаларига эга эканлигида ҳам кўринади. Бу албатта, қувонарли ҳол. Бироқ кўчаларда автотраспорт бошқариш қоида ва меъёрларига амал қилмаслик, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг билим-кўникмалари, қонунга итоаткорлиги,бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига ўзаро ҳурматининг пастлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари, кўплаб йўқотишлар содир бўлаяпти. Барчанинг кўз ўнгида юз берган автоҳалокатлар оқибатида не-не аламлар, юракни ларзага солувчи йўқотишлардан айримлар ўзига хулоса чиқариб олмаяпти. Натижада бундай кўнгилсиз ҳодисалар давом этаётир.

Ҳозир сўз юритмоқчи бўлганимиз - бир ёш йигитнинг умрига зомин бўлган аянчли йўл транспорт ҳодисасини содир этган йигит ҳам «қушдай учадиган» машинасида, йўлда ҳеч кимни писанд қилмай, фақат ўзимман, деб тезликни меъёрдан оширган. Аслида у ўша куни Тошёп овулида уйланаётган танишининг тўй хизматига яъни «гулянка»сига чиққан, машинасига бир неча куёв жўраларни миндириб кетаётганида, Манғит айланма йўлидан 3 километрида бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг қарама қарши томонига чиқиб кетиб, йўл четига ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган. Оқибатда машинада бўлган бир йигит оламдан ўтган, айримлари турли даражада тан жароҳати олишган.

Жароҳатга-ку шифо топилар, бироқ бевақт сўлган навқирон йигитни ҳаётга қайтариб бўлмайди-да. Ҳа, бу - энг ачинарлиси.

Шу йилнинг 20 январида туман ҳокимлиги мажлислар хонасида ушбу ҳодиса муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ички ишлар, прокуратура масъуллари, туманимиздаги ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ФҲДЁ, Юсуф Эшон бобо жомъе масжиди вакиллари   иштирок этдилар.

Йиғилишни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев очди ва олиб борди. У юқоридаги қайд этилган ҳодисани тилга олиб, ҳуқуқ-тарғибот органлари, фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари келгусида бунингдек ҳодисалар қайта содир бўлмаслиги учун тўй-маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши, «гулянка»ларда машиналарнинг сони ва ҳаракатини тартибга солиш, ёш-ёш йигит-қизларнинг беъмани одатлар қурбонига айланиб қолишига чек қўйиш лозимлиги хусусида гапирди. Ахир инсон ҳаётга бир марта келади. Инсонийликка тўғри келмайдиган «орзу-ҳавас» учун ким ўзарга тўй беришларга чек қўйиб, ёшларнинг бахтли-саодатли бўлиши учун интилмоғимиз лозим. Ахир улар келажагимиз, дея таъкидлади у ўз сўзида.

Мавзу юзасидан туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, имом хатиблар ва йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари истиқомат қиладиган овул фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тўй-тантана ва бошқада маросимларни белгиланган тартибда ўтказишни таъминлаш юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига, профилактика инспекторларига ва ўзини ўзи бошқариш органлари масъулларига қатъий топшириқлар берилди. Ижросини эса туман прокуратураси ва Ички ишлар бўлими ўз назоратига оладиган бўлди.

Йўл транспорт ҳодисаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026