19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:33
Жамият 👁 291

26 июнь – халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

26 июнь – халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

26 июнь – халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни. Гиёҳвандлик балоси – инсониятни жуда катта ташвишга қўяётган оғир офатлардан бирига айланди. Тиббиёт нуқтаи-назаридан қараганда гиёҳвандлик сурункали, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган хасталик ҳисобланади. Унга мубтало бўлган ҳар қандай одам ҳаёти фожеа билан тугайди. Шу боис миллий қонунчилигимизда таркибида наркотик моддалар ва психотроп воситалар бўлган тиббий дори-дармонларнинг қонуний айланишини таъминлаш, гиёҳвандликка чалинган шахсларни даволаш ва бошқа муҳим масалаларнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.

Амударё туманидаги Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлинкасининг наркология хонасида сурункали алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган беморларга хизмат кўрсатилади. Наркология хизматини кўрсатиш хонаси 1985 йилда ташкил қилинган бўлиб, беморларга нарколог-шифокорлар Баҳодир Чоршамов, Сардор Мадаминов ҳамда фельдшер-нарколог Ражаб Ўтамуродовлар тиббий ёрдам кўрсатиб келишмоқда. Шунингдек, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандликка берилишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу офатга қарши курашиш кучайтирилаётганига қарамасдан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, контрабанда, наркотик моддаларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ жиноятлар содир бўлиши камаймаяпти. Бунинг натижасида оилалар барбод бўлиб, болалар ногирон, майиб-мажруҳ туғилмоқда, қанча инсонлар оғу ортидан даромад кўраётганлар қурбонига айланмоқда.

Туман поликлинкасидаги наркология хонасида ҳисобда турган беморлар бугунги кунда 152 нафарни ташкил этади. Ушбу беморларнинг 149 нафари сурункали алкоголизм, 3 нафари гиёҳвандлик касаллигига чалинган. Уларни динамик кузатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг “Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва токсикомания беморларини диспансер кузатуви ҳақида”ги буйруғи асосида олиб борилади. Профилактик ҳисобда турган беморлар эса ҳар ойда кўрикдан ўтказилади. Ундан ташқари, сурункали ичкиликбозликка чалинганларни аноним даволаш ишлари олиб борилади. Касалликка чалинганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбат ўтказилиб, улардаги ўзгаришлар қайд этилиб борилади.

Жорий йилнинг шу ойига қадар 45 нафар бемордан ОИТС касаллигига қон таҳлили олинган бўлиб, уларнинг ҳеч бирида касаллик аниқланмаган.

Бу ерга касаллик белгилари билан келган беморлар асосан оила аъзоларининг розилиги ва аризаси билан тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрик давомида сурункали ичкиликбозлик ёки гиёҳванд эканлиги аниқланиши билан беморга шифокор-нарколог томонидан Республика Наркология диспансерига стационар даволанишга йўлланма берилади. Беморларни аниқлашда, уларга тиббий ёрдам кўрсатишда тумандаги тиббиёт ходимлари ва қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари яқиндан ёрдам бериб келишмоқда.

Наркология хонасида ҳар куни соат 16:00дан кейин тиббий тез ёрдамда алкоголик мастлик ҳолатини аниқлаш экспертизаси ўтказилади. Шу кунгача 155 нафар алкоголик маст деб топилганлар тиббий кўрикка олиб келинди. Экспертиза давомида мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида аниқланади. Шунингдек, наркология хонасида беморларга рационал-психотерапия ва умумқувватловчи дорилар билан муолажалар ўтказилади.

Ижтимоий касаллик ҳисобланган гиёҳвандликнинг олдини олиш, аввало, мазкур хасталикнинг сабаб бўлувчи омилларини бартараф этиш, ёшларни спортга жалб этиш, маънавий дунёсини умуминсоний қадриятлар ва миллий ғурур ҳисси билан бойитиш ҳамда бошқа кўплаб хайрли амаллар билан боғлиқ кенг кўламли чораларни амалга ошириш демакдир. Бу борада шу каби керакли чоралар кўрилаётганига қарамасдан ушбу иллатни нафақат юртимизда, балки бутун дунёда бутунлай йўқ қилишнинг имкони бўлмаётгани жуда ачинарли.

Ҳамжиҳатлик ҳар қандай офатни бартараф этишда энг кучли восита ҳисобланади.  Шу сабабли ҳар биримиз гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши курашишга ўзимизни масъул деб билиб, йўқ қилинишига ҳисса қўшишимиз лозим.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026