16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:33
Қишлоқ хўжалиги 👁 182

Ғўза далаларида ҳосил тўплаш ойлиги давом этмоқда

Ғўза далаларида ҳосил тўплаш ойлиги давом этмоқда

Жорий йилги мавсум об-ҳаво анча ўзгарувчанлиги ва оқар сув танқислиги билан кечаётгани туфайли пахтакор деҳқонлар ушбу мураккаб шароитда ҳам мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун мавжуд вазиятдан келиб чиқиб иш юритмоқдалар. Пахтачиликка, айниқса, пахта уруғчилигига ихтисослашган фермер хўжаликларида агротехника тадбирларини ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда сувдан унумли фойдаланиш эвазига далаларда мўл ҳосил тўплашга эришилмоқда.

Туманимизнинг Намуна маҳалласи ҳудудидаги «Собир Эшчан» фермер хўжалигида асосан уруғлик пахта етиштирилади. Хўжаликнинг умумий ер майдони 206 гектардан иборат бўлиб, шундан 161 гектари экишлик майдони ҳисобланади.

Жорий йилда хўжалик деҳқонлари 80 гектар ерга ғўзанинг серҳосил «Султон» навини экишди. Мўлжал – гектаридан 40 центнердан, жами 320 тонна ҳосил олиш. Шундан 128 тоннаси уруғлик чигит учун саралаб териб олиниши кўзда тутилган.

Деярли ҳар йили пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириб келаётган фермер хўжалиги деҳқонлари бу йилги экиш-тикиш мавсуми юмушларини ҳам агротехника қоидаларига мувофиқ равишда ташкил этдилар.

Аввало, хўжалик далаларида чигит тўлиқ униб чиқишига эътибор қаратилди. 80 гектар ер 80 нафар ижарачига тенг тақсимлаб берилди. Чигит униб чиққандан сўнг, далаларнинг тупроқ шароити ва ғўза навининг хусусиятларига мувофиқ равишда яганалаш ишлари олиб борилди.

Яъни, қаторлар ораси 60 см.да экилгани учун фермер хўжалигининг тупроқ унумдорлиги юқори бўлган далаларида бир метрда 5-6 туп, ўртача ва ундан паст унумдор ерларда 6-7 ва 7-8 туп ғўза ниҳоли  олишга эришилди.

Бундан ташқари, ғўзани озиқлантиришда ўғитни тупроқ қатламига чуқурроқ беришга, қолаверса, ниҳолларнинг яхши ўсиб-ривожланишини таъминлаш мақсадида ниҳолларни қўшимча равишда озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ғўза ниҳолларининг барги ва поясидан озиқланиши учун суспензия сепилди.

Зараркунанда ҳашоратларга қарши олиб борилган кураш чоралари, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, чилпиш каби агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани боис, айни пайтда фермер хўжалиги далаларида мўл ҳосил тўпланди. Ҳар бир туп ғўзада камида 20-30 та бўлиқ кўсаклар, яна қўшимча ҳосил нишоналари борлигининг  ўзи хўжалик деҳқонларининг фидойилик  билан меҳнат қилишаётганидан далолатдир.

Албатта, пахтачиликда кўзланган натижаларга эришишда техника – деҳқоннинг  қўл-қанотидир. Фермер  хўжалиги раиси Худойберган Собировнинг ишнинг кўзини билганлиги, қишлоқ  хўжалиги соҳаси янгиликларидан доимий хабардор бўлиб туриши боис, хўжаликнинг моддий-техник базаси мустаҳкам. 2 та чопиқ тракторлари, 1 дона ер ҳайдовчи трактор, комбайн ва экскаватор деҳқонларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга ҳамиша шай. Шунинг учун ҳам фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими ва ипак қурти боқиш мавсумларида умуман муаммо бўлмайди.

Айни кунларда фермер хўжалиги далаларида ғўза парвариши билан боғлиқ, сўнгги агротехник тадбирлар, яъни ғўзага шарбат суви бериш, қониб сув ичган ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаб, йиғим-терим мавсумига тайёрлаш каби ишлар давом эттирилмоқда.

Р.ЙЎЛДОШЕВА, М.ШОМУРОДОВ сурат-лаҳваси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019