16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:25
Қишлоқ хўжалиги 👁 421

“Аширов Қаҳрамон” фермер хўжалиги пахта етиштириш режасини ортиғи билан бажарди

  “Аширов Қаҳрамон” фермер хўжалиги пахта етиштириш режасини ортиғи билан бажарди

Мамлакатимизда айни кунларда оқ олтин ҳосилини қишнинг совуқ кунларига қолдирмасдан, ўз вақтида йиғиб-териб олиш ишлари қизғин тарзда олиб борилмоқда. Жорий йилда етиштирилган пахта хомашёсини нест-нобуд қилмасдан, уюшқоқлик билан териб олиш бўйича тегишли чоралар амалга оширилмоқда. Пахта-тўқимачилик кластерлари, пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олиш мақсадида зарур ишларни ташкил этишмоқда. Амударё туманида ҳам жорий йилги пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш режасини илғорлар сафида бажариш мақсадида пахтакорларимиз уюшқоқлик билан тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш керакки, жорий йилда туманимиздаги жами 350 та фермер хўжаликлари томонидан 15 минг 30 гектар майдонда 46 минг 550 тонна пахта хомашёсини етиштириш режалаштирилган. Фермер хўжаликларида пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш мақсадида жами 290 та терим отрядлари ташкил этилган бўлиб, ушбу ортядларда “оқ олтин”ни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан териб олиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди. Туманимиздаги пахта терувчи 290 та терим отрядларида пахта териш ишларига жалб этилган жами 23 минг 266 нафар теримчилар ўз меҳнатларига яраша ҳақларини ўз вақтларида олишмоқдалар. Ушбу теримчиларнинг 9 минг 283 нафари пахта тўқимачилик клестери ва фермер хўжаликларининг ишчилари бўлиб, 13 минг 983 нафари уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат.

Айни кунларда туманимиздаги пахта етиштривчи фермер хўжаликлари орасида белгиланган пахта режасини ортиғи билан бажариб, энг илғорлар сафидан жой олаётган фермерларимиз ҳам анчагина. Хусусан, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудига кирувчи Қиличбой овулидаги “Аширов Қаҳрамон” фермер хўжалиги раҳбари Қаҳрамон Аширов ана шундай намунали фермерларимиздан биридир.

“Аширов Қаҳрамон” фермер хўжалигида пахта йиғим-терим жараёнларининг самарали ташкил этилиши натижасида пахта режаси ортиғи билан муддатидан олдин бажарилди. 112 нафари уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат бўлган жами 200 нафардан ортиқ теримчиларнинг машаққатли меҳнати эвазига ҳар куни 10 тоннадан ортиқ пахта хомашёси териб олинди. Натижада фермер хўжалиги режадаги 45 тонна ўрнига 45,2 тонна пахта топшириб, режани ортиғи билан бажарди.

Терим жараёнида теримчилар учун барча шароитлар яратилган. Дала бошида иссиқ овқат берилмоқда. Теримчилар ўз ҳақларини белгиланган миқдорда ўз вақтида олганликлари уларда теримга бўлган иштиёқни янада оширмоқда.

Айтиш керакки, пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларига, асосан, ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳоли вакилларининг жалб қилиниши натижасида уларнинг бандлиги таъминланиб, даромад топишларига шароит яратилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019