16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:10
Жамият 👁 131

ҲАЁТДАГИ УСТОЗИМ

ҲАЁТДАГИ УСТОЗИМ

“Отасининг изини босибди”. Бу иборани мен ўз маъносида тушунганман. Мактаб директори бўлиб ишлаган дадам тонг ёришиши билан мактабга отланар, чойимни чала ичган қизалоқ – мен унинг орқасидан эргашардим. Ҳар куни дадам босган изни босишга ҳаракат қилардим. Агар бирор сабаб бўлиб, изларини боса олмасам, “Энди ўқитувчи бўлолмай қоламан”, – деб ўкинардим.

Отамиз ўргатган тартибга кўра, оиламизда қатъий меҳнат тақсимоти мавжуд бўлиб, ёшимизга яраша иш тақсимланарди. Мен ўт ўрсам, Дилбар чақалоққа қарайди, Баҳром томорқага сув тараса, Икром товуқларга дон беради. Кечги овқатгача ҳар биримиздан ҳисобот олган дадам қай биримизни мақтар, қай биримизга бошларини чайқаб қўярди. Уларнинг икки оғиз мақтовига эришиш учун ака-укалар роса ҳаракат қилардик.

Қизлар дадамизни жуда-жуда яхши кўрардик, ҳар биримизни Тошкентга, олийгоҳга ҳужжат топширишдан тортиб, уч ойдан бир уйга қайтганимизда Тошҳовуздами, Урганчдами, Нукусдами, кутиб олишга доим ўзи чиқишига ўрганиб қолгандик. Йўл чарчоғи ҳам дарров эсдан чиқар эди. Дадамнинг ҳазил аралаш, эркалатиб ҳол сўрашларини ҳозиргача соғинамиз. Институтни қизил дипломга тугатиб келдим, аммо, ўзимча ўқитувчи бўлмоқчи эмасдим. Низомий номли Тошкент Давлат педагогика институти филология факультетидаги домлаларим илмий иш қилишни маслаҳат беришди. Онамнинг кўз ёшларига чидамай, қишлоққа қайтдим. Редакцияда ё шу пайтдаги комсомол қўмитасида ишлашни истардим. Адабиёт оламига етаклаган устозимиз Ражаб ака Аҳмедов колхоз раисига ўринбосар бўлдилар, менга мактабда иш ўрни пайдо бўлди, мен эса ўзимча, осмонларда учардим. “Қизим, мактабда сен туғилган элнинг болалари ўқийди. Элнинг эртаси уларнинг қандай ўқишига боғлиқ”, – деди дадам. Гарчи, ўша вақтда бу сўзлар маъносини унчалик чуқур тушунмасам ҳам, ишга киришдим. Аспирантурага жўнатишмаганларининг аламини ишдан олдим, ўқувчиларим тумандан республика босқичигача олимпиада ғолиблари бўлишди, қаттиқ ишладим.

Собиқ Иттифоқ депутатлигидан туман, Жўқорғи Кенгес депутатлигига қайта-қайта сайланганим ҳам элга қайишмоқлик қондан ўтгани сабабдир, балки? Худойберган акам оиланинг каттаси, жуда меҳнаткаш, ҳалол, келишган, ўктам йигит эдилар. Туман сув хўжалиги, мелиорация бўлими бошлиғи, колхоз раиси, туман ҳокими ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлади. Акам тўсатдан аварияга учраб, вафот этганида, биринчи марта дадамнинг йиғлаганини кўрдим. Бизнингча тоғдай мустаҳкам ва салобатли инсоннинг фарзанд доғига чидай олмай, фарёд чекишини кўрганимда дадамнинг ўғилларига қанчалар суянганликларини ҳис қилдим. 32 йил мактаб директори бўлиб ишласа ҳам, партияга ўтмаган дадам кичик укам Акбаржон тўққиз йилда фарзанд кўрганлигини эшитганида, “Аллоҳга шукур, бирини олди, бирини берди”, – деб йиғлаганида, ундаги ҳақиқий эътиқод нималигини англаб етдим.

Эсимда, мен биринчи синфни тугатган йилда дадам уйга телевизор олиб келди. Қишлоқда биринчи пайдо бўлган телевизорни кўргани келган ҳамқишлоқларимиз кўрсатувлар тугагунча кетмас, биз эса ўрнимиз солинишини кута-кута, жой теккан ерда ухлаб қолишимизга тўғри келарди. Каттагина оилага пиширилган оддий таом барчага етар, қорнимиз унча тўймаса ҳам, ўртоқларимиз билан овқат еганимизга қувонардик. Бугун яхши-ёмон кунларимизда уйларимиздан одам аримаслиги, ризқимизнинг бутунлиги ота-оналаримизнинг бағрикенгликлари эвазига бўлса, ажабмас. Қўшним билан сал аразлашганимда, дадам “Эрталаб нигоҳинг қўшнига тушади. Оғир кунингда ҳам, яхши кунингда ҳам хабардор бўладиган киши қўшнинг. Ҳеч қачон қўшничиликка хиёнат қилма, уларни ака-укангдан, жигарларингдан ҳам яқин кўргин”, – деган эди. Қўшниларим билан бир оила фарзандларидай аҳиллигимизга ҳам ота-онамдан олган ибратим сабабдир....

Ёзаверсам, адо бўлмайдиган сабоқлар, ҳаётий намуна, касбга садоқат, эл-юртга содиқлик, фидойилик каби ҳаётий дарсларни ота-онамдан олдим. Улар менинг илк устозларим, умр сабоғини берган мураббийларим. Беш ўғил, беш қизни оқ ювиб, оқ тараган муниса Онам, бутун умрини ёш авлод тарбиясига бағишлаган, улкан маънодаги Устозим – Отамдан олган ибратларим мени бугун “Халқ ўқитувчиси” унвонига эришишимга, эл орасида эҳтиромга лойиқ бўлишимга сабаб бўлгандир. Бугун “Санобар ҳақиқий отасининг қизи бўла олди”, – деган эътирофлардан бошим кўкка етади, 18 йилдан буён бошқараётган жамоамиз ютуқларида ҳаётий сабоқлар ҳиссаси бор.

Ота-онамиз  дунёдан ўтиб кетган бўлсалар ҳам, уларнинг яшаш тарзлари, ҳаётий ўгитлари биз учун маёқдир. Дадамларнинг қўлларидан ушлаб, илк қадамимни ўзим ўқиган мактабда бошлаганим, аҳил ва иноқ жамоада тарбияланганим – келгуси ютуқларим пойдевори бўлди.

Шундай жамоада ҳаётий сабоқларни ўқиганимдан ва уққанимдан ғурурланаман. Ота-онам ва  устозларимдан ўрганган бу сабоқларни фарзандларимга, эл фарзандларига ўргатишдан толмайман.                         

Санобар Хўжамуродова, 40-сонли мактаб директори,

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019