16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:33
Саломатлик 👁 200

ВАКЦИНА – НАЖОТ, УНГА МУНОСАБАТ ҚАНДАЙ?

ВАКЦИНА – НАЖОТ, УНГА МУНОСАБАТ ҚАНДАЙ?

Қарийб 2 йилга яқин вақтдан бери дунё халқларига ачинарли талофатлар етказаётган коронавирус инфекциясига қарши кураш оқилона ва самарали ташкил этилганлиги боис, бизнинг мамлакатимизда бошқа мамлакатларга солиштирганда  йўқотишлар анча кам ва касалликка чалинганларнинг аскарияти тузалиб, соғлом ҳаётга қайтмоқда.

Бу борада коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, намуна олинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий – санитария ёрдамини кўрсатиш, текширув натижаларига кўра, уларга даво муолажаларини олиб бориш тизимли равишда йўлга қўйилди.

Тиббиётнинг тасдиқлашича, ушбу хасталикни енгиб ўтишнинг ягона йўли - бу аҳолида жамоавий иммунитетни шакллантиришдир. Бунга эса касалликка қарши эмлаш орқали эришиш мумкин.

Шуниси эътиборлики, давлатимизнинг ғамхўрлиги туфайли барча синовлардан, жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидан ўтган вакциналар юртимизга олиб келиниб, дастлабки босқичда аҳоли  билан энг кўп мулоқот қиладиган ишчи-хизматчилар, хавфли гуруҳга кирувчи яъни, кекса ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар эмланган бўлса, кейинчалик 18 ёшдан юқори бўлганларни оммавий эмлаш йўлга қўйилди.

Туманимиз Тиббиёт бирлашмасида ҳам бу жуда муҳим тадбирни намунали ўтказиш учун етарли шароит яратилди ва кўнгилли аҳоли ўзи танлаган вакцина тури билан эмланмоқда. Бунда аввало ташриф буюрувчилар тиббий текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар тавсиясига кўра эмланмоқда. Бунинг учун туман Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида вакцина сақлаш омборхонасида вакциналар талаблар даражасида сақланмоқда. Вакциналарни олиб келиш ва эмлаш пунктларига етказиб бериш учун 1 та махсус жиҳозланган автомашина ажратилган.

Шу кунгача туманимизга 160 минг дозага яқин 6 турдаги вакциналар олиб келинди. Ушбу вакциналар билан 18 ёшдан юқори, эмланиши лозим бўлган аҳолининг 72500 нафари қамраб олинди. Бу 59 фоизни ташкил қилади. Кунлик эмланаётганлар эса барча босқичларда 1200-1300 нафарни ташкил этади. Ушбу рақамларнинг ўзиёқ туманимиз аҳолисининг ўзларини коронавирус инфекциясидан ҳимоялашга жиддий эътибор бермаётганини яққол кўрсатиб турибди. Тўғри, дунёнинг бошқа давлатларига қараганда юртимизда кунлик касалликка чалиниш ва касалликдан вафот этиш кўрсаткичлари паст. Бироқ бу билан ҳеч ким менга коронавирус инфекцияси юқмайди, дея олмайди. Яъни эмланмай туриб ҳеч ким ҳимоялана олмайди.

Бу ҳақда гапирилганида баъзилар эмланиб ҳам касалликка чалинаётганлар борлигини иддао қилади. Тўғри, бундай ҳолатлар оз бўлса-да учрашини  ҳеч ким инкор этмайди. Бироқ уларда касаллик енгил, йўқотишларсиз кечаётгани, жиддий асоратлар қолдирмаётгани – ҳақиқат.

Шуни унутмаслик керакки, кейинги вақтларда коронавирус инфекциясининг аввалгиларига қараганда оғир штамлари тарқалмоқда. Бу туманимиз аҳолиси ҳаётига ҳам хавф солмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Касаллик тарқалишининг, коронавирус инфекцияси туфайли яқинларимизни йўқотишнинг олдини олишнинг ягона йўли - касалликка қарши эмланиш эканлигини унутмаслигимиз керак. Чунки, яқинларимиз, оила аъзоларимизнинг соғ-омон, бахтиёр яшаши учун ҳар биримиз масъулмиз.

Эмланиш ҳар бир фуқарони ва унинг яқинларини касалликдан ишончли ҳимоя қилади.

Шундай экан, одамлар орасидаги вакциналар хусусидаги беъмани гапларга эмас, соғлиғимиз посбонлари бўлган шифокорлар тавсиясига кўра эмланишга ошиқинг, деб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019