16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:31
Жамият 👁 170

Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар

Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар

Юртимизда 2017 йилдан буён август ойининг биринчи якшанбаси Темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бугунги кунда республикамизда замонавий инфратузилмага эга бўлган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини тўлақонли таъминлай оладиган яхлит темир йўл тармоқлари кириб бормаган биронта ҳам ҳудуд йўқ ҳисоби. Ушбу кенг кўламли тармоқнинг тарихига назар ташласак, Амударё туманида ҳам 1968-1969 йилларда Жумуртов тоғ-кон ҳудудида дастлабки темир йўл тармоғи қурилиб, Жумуртов станцияси ташкил этилган эди. Мазкур станция узоқ йиллар давомида минтақа саноатига хизмат қилди. У 1985 йилдан бошлаб Урганч локомотив депоси таркибида, 2000 йилдан эса Қўнғирот локомотив депоси таркибида фаолият олиб борди. 2008 йилга келиб Жумуртов станцияси фаолияти тугатилди, бу ерда меҳнат қилган фидойи ходимлар эса “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Қораўзак станциясида ўз фаолиятларини давом эттирдилар ва уларнинг аксарияти айнан шу маскандан пенсияга чиқдилар.

Жорий йилнинг 2 август куни Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан ўзларининг илк касбий фаолиятларини Жумуртов станциясида бошлаган, 1970 йиллардан эътиборан ушбу шарафли соҳага кириб келиб, то нафақага чиққунларига қадар машинист вазифасида меҳнат қилган собиқ ҳамкасбларнинг дийдорлашув кечаси бўлиб ўтди. Ўз ҳаётининг энг гўзал йилларини ва бутун куч-ғайратини темир йўл транспорти соҳасига бағишлаган фахрийлар бугунги кундаги улкан янгиланишлар, юксак тараққиёт ва ўзлари ишлаган давр ўртасидаги кескин ижобий фарқ ҳақида мамнуният билан сўз юритдилар. Албатта, бундай самимий учрашувлар ширин хотираларни ёдга солиш билан бирга, бугунги куннинг қадрига етишга ҳам ундайди.

Суҳбат давомида сўнгги йиллардаги энг йирик ва тарихий лойиҳалардан бири — Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригининг фойдаланишга топширилиши алоҳида эътироф этилди. Ушбу иншоот нафақат халқимиз учун аср янгилиги бўлди, балки Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг ҳар томонлама равнақ топишида ўта муҳим стратегик аҳамият касб этди. Узунлиги 423 метрни ташкил қилувчи ушбу муҳташам кўприк билан бир қаторда, Хоразм вилоятининг Шовот ҳамда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак бекатларини ўзаро боғловчи 85 километрлик темир йўл тармоғи ва 3 та энг замонавий қулайликларга эга вокзал бинолари барпо этилди. Бунинг натижасида ушбу йўналиш бўйича темир йўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги эса 6 соатга қисқаргани соҳа фахрийлари томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, фахрий темирйўлчилар Жумуртов станциясининг 2025 йилдан бошлаб ўз фаолиятини қайта тиклаганини алоҳида олқишладилар. Бу лойиҳа Қораўзак конлари ва Жумуртов тоғ-кон маҳсулотларини поездларда ташиш имкониятини кенгайтириши билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Халқимизда “йўл машаққатини йўлчи билади” деган теран маъноли ибора бор. Умрини пўлат излар устида, машаққатли ва шарафли йўлларда ўтказган собиқ ҳамкасблар темир йўл транспорти соҳасининг бугунги ёш мутахассисларига келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тиладилар. Ушбу файзли ва байрамона учрашув давомида фахрийлар тадбирни юқори савияда ташкил этган ҳамкасбларига чин дилдан миннатдорчилигини билдирдилар.

Байрам баҳона дийдор кўришган, соҳадаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб, тўкин дастурхон атрофида ёшлик хотираларини эсга олган дўстлар давраси узоқ вақт давом этди ва барчанинг қалбига чексиз жўшқинлик ҳамда кўтаринки кайфият бағишлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019