16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:03
Жамият 👁 551

МУРҒАК ЖОНЛАР НАЖОТКОРИ ЭДИ...

МУРҒАК ЖОНЛАР НАЖОТКОРИ ЭДИ...

(Эл севган шифокор Улуғбек Жумамуратов хотирасига)

Инсон ҳаёти унинг қанча яшагани билан эмас, балки ортидан қандай из қолдиргани билан ўлчанади. Амударё тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлимида ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида минглаб гўдакларни даволаб, минглаб оилаларга қувонч бағишлаган олий тоифали шифокор, анестезиолог-реаниматолог Улуғбек Бозорбоевич Жумамуратов ҳам ўзидан ёрқин из ва ёруғ хотиралар қолдириб, 58 ёшида бу дунёни барвақт тарк этди.

Улуғбек Жумамуратов 1966 йилнинг 23 августида Амударё туманининг Қиличбой овули (ҳозирги Юқори қишлоқ маҳалласи) ҳудудидаги зиёлилар оиласида дунёга келди. Отаси Бозорбой муаллим математика ўқитувчиси ва мактаб директори, онаси Қурбоной опа эса қишлоқ тиббиёт пункти мудираси сифатида эл эътиборини қозонган инсонлар эди. 11 нафар ўқимишли фарзандни вояга етказган бу оиланинг тўнғичи бўлган Улуғбек ёшлигиданоқ интилувчанлиги, тартиб-интизоми ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб турарди.

1983 йилда овулдаги собиқ Куйбишев номли мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ёш йигит келажак мақсадлари сари дадил қадам ташлаб, Тошкентдаги Ўрта Осиё медицина  педиатрия институти (ҳозирги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти)га ўқишга кирди. 1989 йили олийгоҳни муваффақиятли тугатиб, шу йили оила қурган ёш мутахассис ўз меҳнат фаолиятини дастлаб Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам бўлимида бошлади.

1990 йилдан 1992 йилга қадар Тахтакўпир туманида, 1992 йилдан бошлаб эса Амударё тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлимида фаолиятини давом эттирди. Шунингдек, қабул бўлими ва тез ёрдам реанимациясида ҳам фидокорона меҳнат қилди. 2024 йилнинг 4 декабрь санасига, яъни, вафотига қадар ушбу даргоҳда беморлар дардига малҳам бўлиб, ўз касбини сидқидилдан севувчи, малакали ва фидойи шифокор сифатида элга танилди.

Улуғбек нафақат ўз касбининг билимдони ва фидойиси, балки оиласининг мустаҳкам суянчиғи эди. Унинг босиб ўтган шарафли йўлини бугун издошлари давом эттирмоқда. Отасининг изидан бориб, шифокорлик касбини танлаган ўғли Сардорбек Бозорбоев бугун эл хизматида. «Отамнинг ўгитлари ва устоз сифатида берган илми, ўргатган амаллари мен учун катта бойлик бўлиб қолди. Унинг берган тарбияси ва дуолари доимо йўлчи юлдуздай йўлимни ёритиб келмоқда. Дадам ўз касбини жондили билан яхши кўрарди. У фақат малакали шифокор эмас, балки одамларга меҳр улаша оладиган, юраги пок, меҳрибон ва оқкўнгил инсон эди...” дея хотирлайди ўғли.

Улуғбек Жумамуратов жамоада нафақат ўз ишининг устаси, балки ҳамкасблари учун ҳақиқий суянчиқ ва меҳрибон устоз эди. Болалар реанимациясидек ўта масъулиятли ва ҳар сонияси ҳаёт-мамот билан ўлчанадиган бўлимда унинг босиқлиги, юксак профессионализми ва шу билан бирга, чексиз инсонийлиги кўпчиликка ўрнак бўларди. Ёш мутахассисларга ўз тажрибасини аямай ўргатар, энг мураккаб вазиятларда ҳам ҳамкасбларига елкадош бўлиб, жамоада ўзаро ҳурмат, оқибат ва мустаҳкам ишонч муҳитини ярата олган эди. Шу боис унинг номи чуқур эҳтиром билан тилга олинади.

Шифохонадан ташқарида, оила давраси ва дўст-ёрлар орасида у бутунлай бошқача – ниҳоятда самимий, очиқкўнгил ва қалби дарё инсон сифатида намоён бўларди. Улуғбек ўз оиласининг мустаҳкам қўрғони, фарзандлари учун ғамхўр ота ва набиралари учун дунёдаги энг меҳрибон бобо эди. Дўстлари ва қариндош-уруғлари орасида ўзининг оғир-вазминлиги, бировнинг дардига бефарқ қараб туролмаслиги, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзишга тайёрлиги билан ажралиб турарди.

... Ҳаёт карвони ўз йўлида давом этаверади. Кимдир эрта, кимдир кеч бу карвондан ажралиб, абадий манзилида қўним топади. Аммо, шундай инсолар бўладики, жисмонан орамизда бўлмасалар ҳам, ўзининг чин инсоний фазилатлари туфайли қалбларимизда мангу яшайди. Улуғбек Жумамуратов ҳам ана шундай ёрқин юлдуз сингари юзлаб инсонларнинг умр осмонини ёритиб яшаб ўтди. У сабабли шифо топган ва ҳаётга қайтган юзлаб гўдакларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари фидойи шифокорни бугун чуқур эҳтиром билан ёдга оладилар. Улуғбек Жумамуротовнинг сермазмун умри эндиликда фарзандлари ва шогирдлари фаолиятида давом этади, порлоқ хотираси яқинларининг қалбида ва ундан шифо топган инсонларнинг дуоларида мангу қолади.

Жумабой ЯвҚашев, туман Тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлими мудири.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026