16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:49
Сиёсат 👁 283

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИТАЛИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИТАЛИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров Амударё туманига ташриф буюрди. 

Элчи Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев томонидан кутиб олинди ва Амударё устига қурилаётган кўприк ва темир йўл қурилиши ишларининг бориши билан танишди. Шунингдек, элчи туманда инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида “Амударё томорқа хизмати” МЧЖ томонидан ташкил этилган томорқачилик кластери ва “MANGIT XOLODILNIK” МЧЖнинг музлатгичли омборхона лойиҳаларини кўздан кечирди.

Шу куни туман ҳокимлиги мажлислар залида томонлар ва салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилди. Унда туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, инвестицион салоҳияти, амалга оширилаётган ҳамда истиқболли лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда туман ҳокими ўринбосари, инвестциялар ва ташқи савдо бўлими раҳбари Рашид Салаев лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, томонлар туманда интенсив боғлар ташкил қилиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд шароитларни инобатга олиб, инвесторларни жалб қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Ташриф давомида элчи тумандаги тадбиркорлик субъектлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш орқали джем, пьюре, шарбат ишлаб чиқариш каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича оғзаки келишувларга эришилди.

Ҳозирда ушбу лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвесторлар аниқланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йилнинг 23 декабрь куни ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳудудларнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, янги экспорт бозорларини топиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Қахрамон Шакиров, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси  Бахтиёр Саидовлар ташриф буюрган эди.

Учрашув давомида Элчилар билан туманнинг инвестицион салоҳиятини ва экспорт кўрсаткичларини ошириш, аҳолига ижтимоий гуманитар ёрдамлар кўрсатиш ва турмуш сифатини ошириш бўйича музокаралар олиб борилган эди.

Натижада жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан тумандаги ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида замонавий тикув машиналари етказиб берилди.

Ушбу тикув машиналардан фойдаланган ҳолда тумандаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизлар касбга ўргатилиб, бандлиги таъминланди.

Ўйлаймизки, Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаровнинг ташрифи ҳам туманимиз инвестиция ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўзгаришларга асос бўлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019