18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:24
Жамият 👁 280

ДИЙДОР КЎРИШМАГАН ИККИ БУЮК ҚАЛБ

ДИЙДОР КЎРИШМАГАН ИККИ БУЮК ҚАЛБ

Алишер Навоий ўзигача яшаб ўтган улуғ шоирлар ‒ Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавийларнинг «Хамса» асарига жавоб тариқасида ўзининг туркий тилдаги «Хамса»сининг биринчи достонини ёзган йили олис Мовароуннаҳрда, Фарғона водийсида яна бир буюк шоир — Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилди. Бобур Мирзо қонида шоҳларга хос мардлик ва шижоат бор эди, бироқ унга шоирона қалб ҳам ато этилганди.

Ҳукмдор бўлмиш отаси Умаршайх Мирзонинг бевақт вафоти туфайли унга эрта билан тахтга ўтиришга, ўз беқарор замонининг ҳокимият  талашиб, мамлакатни инқироз ва тангликка олиб келган темурий шаҳзодалари орасида салтанат юритишига тўғри келган эди. Сиёсат майдонига чиқиб, ички курашлар авж олган вақтда Самарқандни иккинчи бор қўлга киритади. Шунда унга Навоийдан мактуб келади. Буни Бобур ўзининг «Бобурнома» асарида шундай ёзади: «Ушбу иккинчи навбат Самарқандни олганимизда Алишербек тирик эди. Бир навбат менга мактуби ҳам келган эди. Мен ҳам бир мактуб юбориб эдим: орқасида туркий байт айтиб, битиб юбориб эдим». 

Балки Алишер Навоий ёш Бобур тимсолида элни тинч ва осойишта замонга олиб чиқишга қодир эзгу бир кучни кўргандир? Чунки ўзи бу пайтга келиб кексайган, давлат ишларидан тамоман истеъфога чиққан, «Мажолис ун-нафоис» тазкирасига Хуросон ва мовароуннаҳрлик шоирлар ижодидан шеърлар тўплаётган эди. Улар мактуб орқали дийдорлашдилар. Аммо «жавоб келгунча ғавғо-тўполонлар бўлди», дея «Бобурнома»да ёзган эди муаллиф. Чунки Бобур иккинчи бор Самарқандни Шайбонийхонга топширишга мажбур бўлган эди. Бу орада Навоий ҳазратлари вафот этадилар.

Орадан кўп вақт ўтмай, Бобур салтанат учун курашларда мағлублик аламини чекиб, Хуросонга кетишга мажбур бўлди.  Мовароуннаҳрни қўлга киритган Шайбонийхон энди Хуросон томонга юриш қила бошлайди. Бу пайтда Қобулни эгаллаб турган Бобурни Ҳусайн Бойқаронинг ўғиллари умумий душманга қарши иттифоқда курашиш учун Ҳиротга чақирадилар. Уни Бойқаронинг ўғли Бадиуззамон кутиб олади, Навоий яшаган уйга жойлаштиради. Бобур бу ҳақида «Бобурнома»да шундай ёзади: «Эртаси эрталаб келиб Боғи Навда тушдим. Боғи Навда бир кеча бўлдим. Уни муносиб кўрмай, Алишербекнинг уйларини тайин қилдилар. Ҳиротдан кетгунча Алишербекнинг уйларида эдим». Бобур Ҳиротда ўтказган 20 кун мобайнида Султон Ҳусайн мирзонинг хонақоҳидан бошқа ҳамма жойни, жумладан, «Алишербекнинг «Унсия» аталмиш уйларини, «Қудсия» номли мақбара ва масжиди Жомеъни, «Халосия» ва «Ихлосия» ҳаммомларини, «Сафоия» ва «Шифоия» аталмиш шифохоналарини» бориб кўрганини ёзади. Ёш Бобур анча йиллар олдин ўзига хат ёзган, эҳтиром ила ёдида сақлайдиган киши яшаган уй, у яшаган жойда турарди, бироқ энди унинг ўзи ҳаётда йўқ, аммо у барпо этган бино ва иморатлар, боғларда улуғ шоир қалбидаги эзгулик ва гўзаллик акс этиб турар эди.

«Бобурнома»да Алишер Навоий тилга олинган ўринлар кўп, Бобур бу зот ҳақида ёзар экан, ҳурмат ва эҳтиром билан ёндашади. Тарихимиз саҳифаларидан мангу ўрин эгаллаган бу икки буюк зотнинг дийдор кўришмоқликлари насиб этмади, бироқ фано боғидаги кекса дарахт билан ёш ниҳолнинг орасида эсган насим қисқа бўлса-да, бир-бирларини қалбдан англаб етганликлари шубҳасиз.

Сирож Олимов, 30-сонли мактабнинг ижодий-маданий

масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026