16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 346

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Амударё туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Амударё туманига ташриф буюрди

Амударё туманидаги “Полвон овул” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Сув хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимлиги масъуллари, тизим ташкилотлари, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этган тадбирда ирригация бўлимлари таркибида сув хўжалигининг махсус хизматини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Президентимизнинг жорий йил 1 мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги 196-сон тегишли қарорининг мазмун-моҳияти, мазкур ҳужжатларга мувофиқ, ҳудудларда сув ресурсларини бошқариш ва сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган хизматлар ҳамда махсус хизмат ходимлари ишларни тўғри ва сифатли ташкил этишлари учун тўланадиган маблағ, қўйингки, ушбу янги тизимнинг барча босқичлари ва олдинги тизимдан фарқи ва самарали жиҳатлари ҳақида батафсил тушунтириб берди. Семинарда қайд этилганидек, cув хўжалигининг махсус хизматида ишловчилар мироблардир. Агарда ҳудудда 10 та фермер бўлса, уларга 1 нафар мироб тайинланади. У сувни ҳисобини юритиш учун ҳар бир фермерга алоҳида журнал қўйиб, ҳар кунлик олган сувни фермер билан имзолашган ҳолда ҳисобини юритиб боради. Бунинг учун фермер сув олиш қулоқларини сув ўлчаш имконини берувчи жиҳозлар ўрнатиши керак ва ундаги рейке кўрсаткичи бўйича эрталаб ва кечқурун 2 маротаба сувнинг миқдори ёзиб борилади.

Ушбу журналда агарда, навбатлаб суғориш ташкил этилиб, нечадир кун ушбу фермерга сув берилмаса, улар ҳам қайд этилиб борилади. Ойни охирида далолатнома тузилади. Шу тариқа олинган сув ҳисоби юритиб борилади ва якунда ушбу ҳужжатлар асосида солиқ идорасига ҳисобот киритилиб, сув истеъмолчиси олган суви бўйича солиққа тортилади. Дарҳақиқат, сув истеъмолчиси умумий меъёр бўйича эмас, амалда олган сувигагина солиқ тўлашнинг механизми яратилиши фермерлар учун ҳам манфаатли, бўлади.

Тадбирда Амударё туманидаги махсус хизматга ишга қабул қилинган ва сув истеъмолчилари билан шартномалар тузишда фаоллик кўрсатган махсус хизмат сектор раҳбари Руслан Бекмуратовга мотороллер калити топширилди. Шунингдек, ҳудудлардаги фаол сувчиларга 10 та велосипед берилди.

Вазир Шавкат Хамраев велосипедларни олаётган сувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг неча километр канал ва ариқлар бўйлаб ҳаракатланиши билан қизиқди. Масъулларга сувчи-миробларнинг ишини тўғри ташкил этиш ва сифатини ошириш мақсадида бу каби траспортларни кўпроқ ажратиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Адилбек Реимбаев, туман ҳокимининг ўринбосари Рашид Салаев ва бошқа масъуллар сўзга чиқиб, сув хўжалигида махсус хизмат ишларини ташкил этиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни ҳудудлардаги масъуллар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўришларини ҳамда бу борада туман ирригация бўлими раҳбарлари ўз ишларига бўлган масъулиятини янада оширишлари лозимлиги таъкидлашди.

Тадбирда фермер хўжалиги раҳбарлари ва сувчилар янги ташкил қилинаётган махсус хизмат бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019