16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:32
Спорт 👁 888

СПОРТЧИ ҚИЗ ОЛТИНОЙ

СПОРТЧИ ҚИЗ ОЛТИНОЙ

Спорт – ёшларнинг жисмонан соғлом, етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ёшларни спортга жалб қилиш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган ёшлар сафи туманимизда ҳам талайгина. Ана шундай ёш спортчилардан Олтиной Шукуруллаева спортнинг оғир атлетика тури бўйича кўпгина мусобақалар ғолиби. У ўзининг иқтидори ва қобилияти билан тенгдошларидан ажралиб туради. Тўққиз ёшида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика гуруҳига қатнай бошлади. Устози Анвар Бобониёзовдан оғир атлетика спорт тури сир-асрорларини ўрганди. Кўплаб шогирдларнинг талабчан устози Анвар Бобониёзов Олтинойда спортнинг бу турига бўлган қизиқиш жуда кучли эканлигини сезгач, унга жиддий эътибор берадиган, у билан алоҳида ҳам шуғулланадиган бўлди.
Ёш спортчи қизда ўзи ўрганаётган спорт турига ихлосни мураббийи жуда қадрлади. Шу сабабдан унинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлигини оширишга киришди, машғулотлар давомида амалий билимларни эринмай ўргатди. Талабчан ва жонкуяр мураббийидан олган сабоқлари самараси ҳадемай Олтинойнинг ютуқларида акс эта бошлади.
Бугунги кунда туманимиздаги 21-сонли мактабда таълим олаётган Олтиной Шукуруллаева Қорақалпоғистон, Ўзбекистон чемпионатлари соҳибаси.
Шулардан, 2019 йил Хива шаҳрида бўлиб ўтган 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 71 кг. вазн тоифасида 1-ўрин, 2020 йил Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 76 кг. вазн тоифасида 2-ўрин, 2021 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 71 кг. вазн тоифасида 2-ўрин, 2021 йил Хива шаҳрида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спортчилари ўртасида ўтказилган мусобақада 71 кг. вазн тоифасида 2-ўрин, 2005-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар орасидаги Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида 1-ўрин, қизлар ўртасида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси кубогида 76 кг. вазнда 1-ўринни қўлга киритди. Бундан ташқари, у мактабда ўтказилган маънавий тадбирларда ҳам фаол қатнашиб келади.
Олтиной каби оғир атлетика спорт турини ўрганиб, нуфузли мусобақаларда совринли ўринни олаётган спортчи қизларнинг ўқишда ва спорт соҳасида ҳам муваффақиятларга эришаверишини тилаймиз.

Шаҳзод Қурбонбоев,
ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019