16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:07
Сиёсат 👁 288

“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ” ҒОЯСИ ОСТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ” ҒОЯСИ ОСТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш юзасидан барча ҳудудларда суд масъуллари томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси остида сайёр қабуллар ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Шу йил 17 август куни Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси суди масъуллари ҳам Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида худди шундай сайёр қабул, фуқаролар билан учрашув ташкил этишди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Камол Тарихов, Республика Маъмурий суди судьяси Пўлат Дошмурадов, Республика суди раиснинг ўринбосари, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абилай Адилов, Республика суди раисининг ўринбосари, Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдимурат Керимбаев, Республика суди судьяси Ўткир Сабиров ва мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашишди.

Сўзга чиққан масъуллар дастлаб суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, соҳадаги туб ўзгаришлар, энг аввало, мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, одил судлов самарадорлигини, шу орқали халқимизнинг судларга бўлган қатъий ишончини ошириш ва муносабатини ўзгартиришга қаратилганлигини, уларнинг амалиётга жорий этилиши бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаётганини таъкидлашди. Суд-ҳуқуқ тизимидаги барча ислоҳотлар судьялар мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, тизимни демократлаштириш ва такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилишини эътироф этишди.

Шундан сўнг суд масъуллари сайёр тартибда қабул ўтказиб, туман фуқароларининг мурожаатларини қабул қилишди. Қабулда 31 нафар фуқаро турли мурожаатлар билан иштирок этди. Фуқаролардан 5 нафари мерос бўлиб қолган уй-жойига кадастр ҳужжат тайёрлаш юзасидан, 4 нафари фарзандига жарроҳлик амалиётини ўтказилишига ёрдам сўраб, 5 нафари ўзининг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилишди. Барча мурожаатлар атрофлича ўрганилди ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси тумандаги “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 7 нафар аёл-қизларга бугунги кунда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва енгилликлар хусусида маълумотлар, ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтди. Шунингдек, уларга совға-саломлар ҳам топширилди.

Тадбир Тош ёп овулида давом эттирилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси, ўринбосарлари, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасур Ўразбоев ва Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Хайрулла Атамурадовлар шу ҳудудда яшовчи фуқаролар билан учрашишди.

Учрашув давомида фуқароларнинг турли хил муаммолари эшитилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Жасур Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019