16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:04
Фан ва таълим 👁 256

УСТОЗ МЕҲНАТИ МАСЪУЛИЯТЛИ, ШАРАФЛИ

УСТОЗ МЕҲНАТИ  МАСЪУЛИЯТЛИ, ШАРАФЛИ

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли барча умумтаълим мактабларда янги ўқув йили пухта тайёргарликлар билан бошланди. Ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш, ўқувчиларни қабул қилиш жараёнига тайёргарлик олиб борилди. Туманимиздаги мавжуд 85 та умумий ўрта таълим мактаблари 32725 ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 38496 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда.
2021-2022 ўқув йили олдидан 14-, 55-, 76-мактабларда қурилиш-таъмир-лаш ишлари белгиланиб, 14-сонли мактабга 180 ўринли, 55-сонли мак-табга 330 ўринли, 76-сонли мактабга 360 ўринли қўшимча бино қурилмоқда. Шунингдек, Президент Қарори ва “2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чи-қариш инфратузилмасини ривож-лантириш дастури” асосида 18-, 14-, 36-сонли мактаблар биноларига 180 ўринли қўшимча бино қурилиши бошланиб, якунланиш арафасида турибди. Шунингдек, 2022 йилда 2 та (3-, 26-сонли) мактаб филиалида 750 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, якунига етка-зилди. Аёқчи маҳалласида жойлашган 69-мактабга “Обод қишлоқ” дастури асосида 2 млрд. 300 млн. сўм маблағ ажратилиб, “Амударё махсус қурилиш” МЧЖ томонидан 180 ўринли қў-шимча бино қурилмоқда. Арнабўйи маҳалласида жойлашган 27-сонли мактабда open budget маблағи ҳисо-бидан 999 млн. сўм ва маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 млрд. 161 млн. сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда кетмоқда. 11-сонли мактабда "Агробанк" ОАТБ нинг 200 млн. сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобидан сунъий қопла-мали спорт майдончаси қуриш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил  1-ярим йиллигида 4-, 15-, 19-, 46-, 53-сонли мактаблар Корея Рес-публикасининг "Эксимбанк" лойиҳаси ҳисобидан, ҳар бир мактабга 16 донадан жами 80 дона замонавий компьютер техникалари ҳамда 9-, 36-, 58-, 72-, 77-, 86-сонли мактабларга Вазирлар Маҳкамасининг  2021 йил 29 ноябрь кунги “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 11 донадан жами 66 дона замонавий компьютер техни-калари етказиб берилди.
Шунингдек, 2022 йил август ойида 16- ва 76-сонли мактаб-ларга хорижий тилларни ўқи-тишни янада самарали таш-кил қилиш бўйича қиймати 23 млн. сўмлик 1 дона интерактив доска ва қиймати 9,2 млн. сўм-лик 2 дона ноутбук ҳамда 15 дона видеопроектор етказиб берилди.
2021-2022 ўқув йилида 11-синфни битирган 2582 на-фар ўқувчидан 2394 нафари ОТМларга ҳужжат топшириб, 571 нафари талаба бўлдилар. Шундан 170 нафари давлат гранти асосида, 401 нафари контракт асосида талабаликка қабул қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,6 фоизга ошди.
Бугунги кунда мавжуд мак-табларда 4064 нафар педагог ходимлар фаолият юритади. Уларнинг 3798 нафари олий, 208 нафари ўрта-махсус маълу-мотли, шу жумладан, 185 нафа-ри олий тоифали, 642 нафари I тоифали, 1239 нафари II малака тоифали ва 1790 нафари мута-хассис ўқитувчилар саналади.     
Мамлакатимизда ўқитувчи-лар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб инглиз ва рус тили фанидан 50 фоиз махсус устама олиш ҳуқуқини берувчи миллий ва халқаро С1 сертификати бе-риш тартиби жорий этилди. Мактабларда  миллий ва унга мос даражадаги халқаро сер-тификатга эга, ойлик маошига 50 фоиз устама оладиган инг-лиз тили фани ўқитувчилари 28 нафар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Россия Федера-цияси таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Класс” лойиҳаси асосида рус тили фанидан 70 нафар ўқитувчи халқаро С1 сертификатга эга бўлдилар.  
Ўқитувчилик шарафли ва  масъулиятли касб. Ана шундай улуғ касбда меҳнат қилаётган барча ўқитувчи ва мураб-бийларни касб байрами билан қизғин қутлайман ва келгуси ишларида муваффақиятлар ти-лайман.

Ибрагим РажаБов,
туман ХТБ мудири ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019