16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:00
Иқтисодиёт 👁 224

ЎРТАҚАЛЪА ОВУЛИДА 8 ТА ХОНАДОНГА ТОВУҚ ТАРҚАТИЛДИ

ЎРТАҚАЛЪА ОВУЛИДА 8 ТА ХОНАДОНГА ТОВУҚ ТАРҚАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори юртимиз аҳолиси турмуши сифати ва фаровонлиги ошишига хизмат қилмоқда. Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи бериладиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган, ишга жойлашишга кўмак сўраб маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган меҳнатга лаёқатли шахсларга улар қишлоқ хўжалиги кооперацияларга аъзо бўлишлари учун кооперация устав фондига улуш сифатида киритиши учун субсидиялар ажратилади.

Туманимизда ҳам қишлоқ ҳудудларда яшовчи ишсиз, бироқ меҳнат фаолияти билан шуғулланишга иштиёқи баланд, меҳнатга яроқли, уй шароитида даромад топишни истайдиган фуқароларга ҳам мазкур Низомга асосан уй шароитида меҳнат қилишлари учун имкониятлар яратилмоқда.

Ўртақалъа овули ҳоким ёрдамчиси Шаҳзодбек Каримов тавсиясига асосан овул ҳудудидаги 8 нафар фуқаро “Амударё Қиличбой парранда” ишлаб чиқариш кооперативига аъзо қилиниб, раҳбари Шамсиддин Сафарбоев томонидан уларнинг ҳар бирига тухум йўналишида боқилаётган 40 тадан товуқ, озуқаси, сув идишлари етказиб берилди ҳамда ушбу товуқларни қандай қилиб парваришлаш, даромад олиш хусусида тушунтиришлар берилди. Кооперацияга аъзо қилинганлардан бири Вахум аҳоли пунктида яшовчи Жабборберган Бойманов соғлиғида муаммолари борлиги учун оғир жисмоний меҳнат қилолмайди. Унинг уй шароитида меҳнат қилиб, даромад топишига кўмак берилгани – оила аъзолари учун ҳам қувончли воқеа бўлди.

Паррандачилик билан шуғулланишни истайдиган, бироқ фаолият бошлаши учун маблағи йўқлиги инобатга олиниб, Юсуфхўжа аҳоли пунктида яшовчи Меҳрибон Худойберганова ҳам ушбу кооперацияга аъзо қилинди ва товуқ берилди. Шу тариқа овулдаги 8 та хонадонида яшовчи аҳоли даромад манбаига эга бўлдилар.

Шу кунгача овулдаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 31 нафар фуқаролар доимий ишга жойлашди, 60 нафар фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишига эришилди, 7 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлашди, 52 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, 13 нафар ишсиз фуқарога уй шароитида даромад топишлари учун 39,7 миллион сўм субсидия ажратилди. Қишлоқ хўжалиги йўналишида 42 нафар фуқарога 11,1 гектар ер майдони узоқ муддатга ижарага берилди.

Амалга оширилаётган бунингдек саъй-ҳаракатлар овулда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга манзилли кўмак берилиб, турмуш шароити яхшиланишига замин яратилмоқда.

Ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб бориш учун моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” шакллантирилиб, ушбу дафтарларда рўйхатга олинган фуқароларга доимий ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Албатта, бу борадаги ишлар овул аҳолиси турмуши фаровонлашувига таъсирини кўрсатади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019