16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:28
Жамият 👁 145

ЗАРНИГОРАНИНГ ОРЗУЛАРИ

ЗАРНИГОРАНИНГ ОРЗУЛАРИ

Бадиий гимнастика спортнинг аёл-қизлар шуғулланадиган энг нафис тури ҳисобланади. Ўз фарзандининг нафосатли, қомати чиройли, шу билан бирга соғлом бўлишини истаган ота-оналар қизларининг ёшликдан спортнинг айнан шу тури билан шуғулланишларига имконият яратишади.

Дўстлик маҳалласидаги туман Спорт мактаби филиалида ёш спортчилар учун кураш, дзюдо, стол тенниси каби спорт турлари қатори бадиий гимнастика гуруҳи ҳам ташкил этилган. Ёш мураббий Шаҳодат Ражабова машғулотларда 50 нафарга яқин қизларга  тасма, копток, халқа, арғамчи каби буюмлар билан машқлар бажаришни, гимнастрада йўналиши ҳаракатларини ўргатиб келмоқда.

Шаҳодатнинг шогирдларидан бири Зарнигора Қадамбоева бадиий гимнастика спорт тури билан икки йилдан буён шуғулланиб келмоқда. У туманда ва республика миқёсида бўлиб ўтган турли мусобақаларда фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритишга эришмоқда. Тенгдошлари орасида ўзининг эпчиллиги, чаққонлиги, киришимлилиги билан ажралиб турадиган, одоби билан ўрнак ҳам бўлиб келаётган ёш спортчи қиз Зарнигора Қадамбоева 64-сонли мактабнинг 5-синфида ўқийди. У мактабда ҳам энг аълочи ўқувчилар қаторида.

Нафис ҳаракатларни ўзига сингдирган спортнинг ушбу тури оилада якка қиз бўлган Зарнигорани ҳали жуда кичиклигидан ўзига ром қилган эди. Гимнастикачиларга хос ҳаракатлар, машқлар бажаришини, қўлига тушиб қолган тасмаларни чиройли шаклга келтириб айлантиришини кўрган онаси Наимахон Ражабова ҳам, дадаси Музаффар Жуманиёзов ҳам буни қизалоқларга хос бўлган шунчаки ўтиб кетадиган ҳавас деб қарашди. Аммо Зарнигоранинг қизиқиши асло сўнмади. Мактабнинг бошланғич синфини тугатганидан кейин эса туман Спорт мактаби филиалидаги ўзи севган бадиий гимнастика гуруҳи машғулотларига келиб шуғуллана бошлади. Қизиқиши, интилиши кучли бўлган Зарнигора машғулотларга тезда мослашиб кетди. Танаси эгилувчан, ҳаракатлари нафис ва эпчил бўлган қизалоқни мураббий дастлаб туман миқёсидаги мусобақаларга олиб чиқди. Кейинчалик у  турли вилоятларда ўтказилган очиқ биринчилик чемпионатларида ҳам қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ютуқлардан руҳланган Зарнигора шу йил 6 мартда Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика очиқ биринчилиги мусобақаларида ҳам 1-ўрин соҳибаси бўлиб, мураббийи ва ота-онасини қувонтирди.

Ёш спортчи қизнинг бадиий гимнастика бўйича тренер бўлиш ва жаҳон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришдек улкан орзулари бор. Орзу ва мақсад, албатта, улкан марралар сари йўл бошлайди. Умид қиламизки, иқтидорли гимнастикачи Зарнигора ҳам шундай эзгу ниятлари ортидан бориб, Ўзбекистон гимнастикасини дунёга танитади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019