16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:15
Саломатлик 👁 463

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Мамлакатимизда 2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади.

Сана муносабати билан 11 ноябрь куни Амударё тумани маданият марказида байрам тадбири ташкил қилинди. Унда тумандаги тиббиёт муассасалари ходимлари, шифокорлар ва ҳамширалар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этиб, тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклади. Таъкидланганидек, инсон борки, ҳаёти давомида албатта шифокор ёрдамига эҳтиёж сезади. Соғлом инсонгина оиласига наф келтириб, давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшади. Шу боисдан ҳам, аҳоли саломатлигини асраш, тиббиёт ходимларининг меҳнатини эъзозлаш ва рағбатлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда бу соҳада ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Соғликни сақлаш тизимига илғор технологиялар жорий қилиниб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Энг чекка қишлоқларда ҳам тиббий пунктлар, оилавий поликлиникалар ташкил қилиниб, аҳоли малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олинмоқда. Энг муҳими, тиббиёт ходимларининг иш ҳақларини ошириш, ижтимоий муҳофазасини яхшилашга эътибор қаратилиб, жамиятда шифокорларнинг нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Шундан кейин туман ҳокими секторлар раҳбарлари билан биргаликда тиббиёт соҳасининг бир гуруҳ илғорларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Соҳага ҳар йили маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳам маблағ йўналтирилиб, тиббиёт масканларига турли ускуна ва жиҳозлар харид қилинмоқда.

Масалан, биргина жорий йилда тиббий асбоб-ускуналар харидига 1,2 млрд сўм, 2021 йилда 1,3 млрд сўм, 2020 йилда 2,1 млрд сўм маблағ ажратилди. Натижада, 7 та оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати анча ошди.

Байрам тадбирида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, ҳамкасбларини байрам билан қутладилар.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда, хусусан туманимизда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга берилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, биргина жорий йилда 11 та олис ва чекка маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, 1,3 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида туман марказидан олис ҳудудларда яшовчи 32 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан 4,9 млрд сўм эвазига 2 та объектда, яъни Қангли оилавий шифокор пункти ва 72-сонли оилавий поликлиникада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Манғит шаҳрида қиймати 14,3 млрд. сўмлик 90 ўринли янги туғруқ бўлими биносини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва тиббиёт ходимлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир.

Байрам тадбири туман маданият бўлими санъаткорларининг куй-қўшиқлари билан давом этди.

Тадбирда иштирок этган тиббиёт ходимлари, жумладан, туман Тиббиёт бирлашмаси, Марказий шифохона, Тез тиббий ёрдам бўлими, Кўп тармоқли марказий поликлиника, шунингдек, ҳудудлардаги қишлоқ оилавий поликлиникалари, чекка қишлоқлардаги “Маҳалла тиббиёт пункт”лари ва бошқа тиббиёт муассасалари фаоллари мароқли ҳордиқ чиқардилар. Зеро, улар нафақат байрам кунида, балки ҳамиша эъзоз ва эҳтиромга муносибдир.

Инсоннинг ҳали хомила пайтидан тортиб, дунёга келиши, соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, вояга етиши жараёнида, бир сўз билан айтганда, умри давомида саломатлик посбонларининг кўмаги ва тавсияларига эҳтиёж бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз шифокор ва ҳамшираларнинг машаққатли меҳнатларини эътироф этиб, фидокорона хизматлари учун таъзим қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаймиз! Ҳамиша машаққатли меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб, шарафли касбингиздан камол топиб, давлатимиз ва жамиятимиз, эл-юртнинг эъзозида юришингизга тилакдошмиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019