16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:54
Саломатлик 👁 306

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН 9 ОЙИДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ 37744 НАФАР БЕМОРГА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТДИ

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН 9 ОЙИДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ 37744 НАФАР БЕМОРГА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТДИ

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқларининг давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш, фуқароларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли барча қатламларининг тиббий хизматдан фойдаланиши учун шароит яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати яхшиланиши, ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда беморларга тезкор тиббий ёрдам бериш имконини бераяпти.

Амударё тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими туман аҳолисига зарурат туғилганда кеча-ю кундуз узлуксиз тез тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Бунинг учун 15 та бригада фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, чақирув бўлган ҳудудга энг яқин жойлашган бригада чақирувга тезкор йўналтирилади. Бу амалиёт соғлиғи хавф остида қолган беморга қисқа фурсатда тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.

Чақириқларни қисқа “103” линияси орқали бериш йўлга қўйилган. Диспетчер хонасида манитор ўрнатилган. Бу бўлимнинг барча автомашиналарига сунъий йўлдош орқали кузатув тизими ўрнатилганлиги туфайли ҳаракатланишини онлайн кузатиб бориш имконини беради. Шу тариқа чақирувга тез тиббий ёрдам ходимлари тезкор етиб боради.

Туманимиз аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатишда 37 нафар асосий ва 54 нафар ўриндош шифокорлар, 141 нафар ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилишмоқда. Шифокорларнинг 52 нафари малака тоифасига эга. Чақирувга ўз вақтида етиб боришида 15 та автомашиналар хизматидан фойдаланилади. Бўлим реанимобил автомашинаси, умумтармоқ бригадалар машиналари керакли асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминланган.

Шунингдек, бўлимда тез тиббий ёрдам кўрсатилиши учун 41 номдаги дори препаратлари билан таъминланган.

Бўлим тиббиёт ходимларининг чақирув бўлганда беморга биринчи тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиши учун барча шароитлар яратилган. Бундан унумли фойдаланиб, халқимиз соғлиғини сақлаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар.

Жорий йилимизнинг ўтган 9 ойи давомида бўлимимизга 38 минг 5 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 37 минг 741 нафар беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жами чақириқларнинг 914 таси бахтсиз ҳодисалар, 1909 таси шошилинч чақириқлар, 16337 таси шошилинч бўлмаган чақириқлар, 1472 таси туғруқ ва ҳомиладорлар паталогияси бўйича чақириқлар, 19 таси эса шифохонадан шифохонага ташишларни ташкил этади.

Бўлимда 1889 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилди. Ҳар бир чақириққа сарфланган дори-дармон 6416 сўмликдан зиёдни ташкил этади.

Бизнинг бўлимимиз шифокорлари зиммасидаги вазифа жуда масъулиятли: тезкор тиббий ёрдамга муҳтож инсонга аниқ ташхис қўйиб, тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Бу йўлда бор куч ва имкониятларимизни сарфлайверамиз.

К.ШАБАЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019