17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:40
Жамият 👁 246

ҲАМ ВАТАНПАРВАР, ҲАМ ОИЛАПАРВАР ҲАРБИЙ

ҲАМ ВАТАНПАРВАР, ҲАМ ОИЛАПАРВАР ҲАРБИЙ

Ҳаётида бир бора ҳарбий либос кийишни орзу қилмаган йигит бўлмаса керак. Чунки бекорга болажон халқимиз оилада ўғил туғилса, бир-бирларини: “аскар муборак бўлсин!” дея қутламайдилар. Шунинг учун ҳам ўғли бор отанинг кўкраги баланд, юзи ёруғ. Боиси, у она Ватаннинг бўлғуси ҳимоячиси – аскарнинг отаси!

Шерзод Атоев оилада кенжа фарзанд. Уч нафар ўғилнинг отаси бўлган дадаси Мўъмин Атоев ва онаси Рўзика Собирова уч ўғилни уч метин қўрғоним, деб вояга етказдилар. Ўғиллари ҳаётдан ўз ўринларини топиб, касб-у корли бўлганларида, оила қуриб, олди-орти невараларга тўлганида, уч ўғлон ҳақиқатан ҳам уч метин қўрғон каби суянч бўлганида кўнгиллари тўлиб, шукроналар айтишди.

Айниқса, кенжа ўғил Шерзоджоннинг танловидан ота-она сифатида фахрландилар. Умумтаълим мактабини муваффақиятли тамомлаган Шерзод Атоев Урганч Давлат Университетининг тарих факультетида, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари йўналиши бўйича таҳсил олди.

Болалигидан ҳарбий соҳага қизиқиши юқори бўлган Шерзод 2015 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари сафида илк ҳарбий фаолиятини бошлади. У қаерда, қайси ҳарбий қисмда фаолият юритишидан қатъий назар, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган ёшлар билан ишлашиш, уларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, ёш аскарлар онгига ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини сингдиришга интилди.

Аскарларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли хил заковат ўйинлари, китобхонлик кечаларини ташкил этиш, мамлакатимизда ва хорижда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, мафкуравий жараёнлар хусусида аниқ ва пухта маълумотлар бериш орқали ёш аскарларнинг маънавий иммунитетини оширишга хизмат қилувчи назарий ва амалий машғулотлар олиб борди.

Шерзод Атоев 2015 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлигининг йўлланмаси билан Амударё тумани ҳудудидаги чегара қўшинлари сафида ўз хизмат вазифасини давом эттириб келмоқда. У қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари сифатида деярли ҳар куни аскарлар билан бирга. Чунки Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келиб, ўз хизмат бурчини адо этаётган ёш аскарларнинг ҳар бирининг хулқ-атвори ҳар хил.

Бири-бирини такрорламайдиган турли фикр ва дунёқарашга эга ёш аскарларни бир мақсад – она Ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш йўлида бирлаштириш, Ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида, нафақат жисмонан, балки ақлан етук, кучли ва салоҳиятли қилиб тарбиялаш осон эмас. Буни яхши ҳис қилган Шерзод Атоев ҳар бир тарбиявий тадбирнинг муваффақиятли ўтиши, ёш аскарларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида энг замонавий, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда машғулотлар олиб боришга ҳаракат қилади. Боиси, давлат чегарасини қўриқлаётган аскарнинг масъулиятни нечоғлик ҳис этиши, жуда кўп жиҳатдан қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Атоевнинг фаолиятига боғлиқ. Шерзод Атоев эса ўз вазифасини муваффақиятли адо этиш учун ўқиб-ўрганишдан, изланишдан асло чарчамайди.

Ҳарбий зобит учун иккита оила бор – бири она Ватани бўлса, яна бири – севимли рафиқаси ва фарзандлари. Бу томондан Шерзод Атоевнинг ҳамиша кўнгли тўқ. Умр йўлдоши Нодира Ёқубованинг тадбирли уй бекаси, меҳрибон она ва садоқатли рафиқа сифатидаги ўрни ғоят эътиборли. Доимий равишда иш билан банд бўладиган Шерзоднинг хотиржам ишлашидан ташқари, хизмат вазифасини мазмунли ўтказиши учун зарур шароит яратишга ҳаракат қилгани боис, оилада барча ишлар жойила. Икки нафар фарзандининг тарбияси, оиланинг саранжом-саришталиги, қўни-қўшнилари билан муомаласи, борди-келдилари ҳавасга муносиб.

Биз ижодий гуруҳимиз билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Шерзод Атоев ва Нодира Ёқубовалар оиласида бўлиб, она Ватан сарҳадларида собит аскарлар ва уларга маънавий рағбат, маънавий руҳ, билим ва салоҳият улашаётган Шерзод Атоевни, давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари аскарлари, ҳарбий зобитлар, шу баробарида уларнинг оила аъзоларини ҳам байрам билан муборакбод этдик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Равшон БАҲРОМОВ, М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026