17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:39
Жамият 👁 290

НУРОНИЙЛАРНИНГ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАЛАРИ ЁШЛАР УЧУН ИБРАТ МАКТАБИ БЎЛМОҚДА

НУРОНИЙЛАРНИНГ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАЛАРИ ЁШЛАР УЧУН ИБРАТ МАКТАБИ БЎЛМОҚДА

Халқимизда азалдан ёши улуғ, кекса отахон ва онахонларга эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг умри давомидаги эзгу иш ва амалларидан ибрат олинади. Зеро, йиллар давомида элига хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари, пурмаъно сўзлари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган нуронийларнинг панд-насиҳатлари эртанги кунга пойдевор десак, асло муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, ҳар бир юртнинг тараққиёти, аввало, ана шу ҳудудда яшовчи аҳолининг билими, тажрибаси, тарбияси ва маънавий юксаклигига боғлиқ. Ёшлар тарбиясида кексаларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Оқ олтин овулида ҳам фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Моҳира Якубова ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши раиси Хонимжон Ражабова ташаббуси билан “Бувижоним кийган либослар”, “Замонавий ўзбек қизининг кўрки – узун соч ва миллий либос”, “Мустаҳкам оила жамият кўрки” мавзуларидаги давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, ўсмир қизлар, ёш оила соҳибалари, келинларнинг тушунчалари, дунёқарашлари кенгайтирилмоқда. Ҳудудда муаммоли оилаларни аниқлаб, улардаги оилавий келишмовчиликларни, қайнона-келин, келин-куёвлар, шунингдек, қўни-қўшнилар ўртасидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани, тарғибот-ташвиқот ишларига 85 ёшли Олламберган ота Ражабов ҳамда 82 ёшли Турсуной момо Ражабова каби овулдаги нуронийлар жалб этилаётгани, уларнинг ўгит-насиҳатларига амал қилиниб келинаётгани натижасида деярли барча хонадонларда тинчлик, тотувлик ҳукмрон. Ўтган йил мобайнида фуқаролар йиғини ҳудудида оилавий ажримларнинг олди олиниб, бирорта ҳам бундай ҳолат қайд этилмади.

Ҳаёт йўли ёшлар учун ибрат мактабига айланган, ярим асрдан зиёд умрини бирга кечириб келаётган Олламберган ота Ражабов ҳамда Турсуной момо Ражабовалар биргаликда 2 ўғил ва 2 қизни деҳқончилик қилиб топган даромади билан улғайтиришди. Турмуш қийинчиликларини сабр-у бардош билан енгиб, фарзандларини эл корига ярайдиган, одоб-икромли қилиб тарбиялашди. Ўғилларни уйлантириб, келинлар олишди, қизларни эса узатишди, уйли-жойли қилишди. Ҳатто невара келинлар тушириб, невара қизларни ҳам узатишди. Ҳозирги кунда 30 нафарга яқин невара, 17 нафар чевараларнинг севимли бобо-бувилари бўлган бу пиру-бадавлатлар нафақат ўз хонадонларидаги, балки овулдаги бошқа оилалардаги келинларга, йигит-қизларга ўгитлар, насиҳатлар бериб, ёшларнинг имон-эътиқодли, миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбияланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Овул аҳолиси ҳам ёши улуғларнинг тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, кам чиқим тарзда, белгиланган тартиб-қоидалар асосида ўтказиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни тартибли ташкил этиш кабилар бўйича бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб бераётган қимматли маслаҳатларига амал қилишгани натижасида бундай тадбирлар ҳамжиҳатликда, тинч-тотувликда файзли ўтади.

Донишмандлар, энг катта бойлик — бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос — бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир, дея бежизга айтишмаган. Шу боис туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши томонидан ёшларни оилавий ҳаётга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш кабилар борасида нуроний отахонлар ва бувижонларнинг ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланилмоқда.

Ўзининг ибратли ҳаёти билан бошқаларга ўрнак бўлиб, ёшларга тарбиявий аҳамиятга эга фикрларини сингдира оладиган нуроний онахонларни ўз атрофига бирлаштирган “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши раиси Хонимжон Ражабова фуқаролар йиғинларидаги кенгаш масъуллари билан ҳамкорликда бу борада айтишга арзигулик ишларни амалга оширмоқда. Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши улуғларни ижтимоий ҳаётга жалб этиб, оилалардаги маънавий муҳитни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026