16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 13:22
Иқтисодиёт 👁 355

ТАДБИРКОРЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ТАДБИРКОРЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Туманимизда фаолият юритаётган «Жайхун илҳомлари» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Беш ташаббус – беш имконият!” номли грант лойиҳаси асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг иқтидорларини кенг оммага таништириш, ёшларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган вояга етмаганларни, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган оналарнинг фарзандларини “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга фаол жалб қилиш мақсадида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Айниқса бешинчи ташаббус доирасида ёш аёл-қизларни ишга жойлаштириш мақсадида учрашувлар ташкил қилиниб, ўзини ўзи банд қилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган ёш аёл-қизларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга улкан эътибор қаратилмоқда.

Манғит шаҳридаги Бойовул маҳалласида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда уй шароитида меҳнат қилиб, даромад топаётган аёл-қизлар кўплаб топилади.

Маҳаллада аёл-қизларнинг бандлиги таъминланиши билан бир қаторда осойишталикни сақлаш, кўча ва хонадонларнинг озодалигига эришиш, тўй-маракаларни ихчам-тартибли ўтказиш, ёрдамга муҳтож инсонларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида ҳам ижобий ишлар қўлга олинмоқда.

2022 йил давомида мазкур муаммолар ҳал этилиб, бу йилги иш режалари ҳам кўзда тутилганидек олиб борилмоқда.

Маҳалладаги “Оқила аёллар ҳаракати” томонидан ҳам режали иш асосида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 72 нафар аёл-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. Улардан 24 нафари ишсиз аёл-қизлар бўлиб, 8 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдиришган. Уларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан имтиёзли кредитлар олиб берилди. Ҳозирги кунда бу тадбиркор аёллар ўзларининг иш фаолиятларини юргизиш билан бир қаторда, маҳаллада ишсиз юрган 2-3 нафар аёл-қизларнинг бандлигини ҳам таъминладилар.

Касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган 5 нафар аёл-қизлар касбга ўқитиш марказида ўқиб келиб, иш фаолияти олиб бормоқдалар.

Тадбиркор аёл-қизларнинг ана шундай саъй-ҳаракатлари туфайли маҳаллада турли хизмат кўрсатиш шохобчалари, ошхона, озиқ-овқат дўконлари, тикувчилик устахоналари мунтазам ишлаб маҳалла аҳлига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Имтиёзли кредит асосида иш бошлаган Гуласал Ражабованинг озиқ-овқат дўконида уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмоқда. Сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари харидорлар томонидан миннатдор ҳолда харид қилинмоқда.

Тадбиркор аёл дўконни кенгайтириб, янгидан иморат қуриш эвазига озиқ-овқат турларини кўпайтириш ниятида.

Тадбиркор Муборак Ражабова эса тикувчилик цехи очиб, икки нафар шогирди билан иш олиб бормоқда. Тажрибали тикувчи томонидан бежирим кийимлар ҳар бир буюртмачининг истаги-диди асосида тикилмоқда. Тикувчи қизларга субсидия асосида янги тикув машиналарини олиб бериш режалаштирилган.

Маҳаллада тадбиркор аёл-қизларнинг издошлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026