16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:37
Фан ва таълим 👁 243

Умумтаълим мактаблари раҳбарлари учун “Замонавий мактаб лидерлари” нигоҳида мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Умумтаълим мактаблари раҳбарлари учун “Замонавий  мактаб лидерлари” нигоҳида мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 7 февраль санасидан 10 февралигача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан “Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар ташкил этилиб, унда Агентлик тизимидаги мактаблар директорлари, умумтаълим мактаблари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари ихтисослаштирилган мактаб раҳбарлари билан мактабни бошқариш, муаммоларни жамоавий ҳал этиш, ўқувчиларнинг таълими учун муҳим омиллар борасида фикр ва тажриба алмашдилар.

Амударё туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари директорлари учун 9 февраль куни Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган махсус мактабда ташкил этилган семинар-тренинг ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – Ихтисослаштирилган ва Президент таълим муассасалари тажрибасини ўқитиш ва таълим-тарбия услубини барча мактабларга жорий этишга қаратилгани боис, мактабларнинг раҳбарлари жараёнида фаоллик билан иштирок этишди.

Хусусан, таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлашга қаратилган ҳурмат ва эътирофга эҳтиёж хавфсизликка эҳтиёж, ривожланиш ва яратувчанликка эҳтиёж, ижтимоий муносабатга эҳтиёж, физиологик эҳтиёж мавзуларига оид баҳс-мунозараларда деярли барча мактабларнинг раҳбарлари ўз шахсий фикр ва муносабатларини билдирдилар.

Семинар-тренингда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ўқув муассасалари ўқитувчиларига қўйиладиган касбий таълим самарадорлигини таъминлаш, айниқса, ўқувчининг қизиқишлари ва эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича фикр ва тажриба алмашув жараёнлари қизиқарли таассуротларга бой бўлди.

Икки соатга мўлжалланган ва тўртта топшириқдан иборат бўлган семинар-тренингда биринчи галда соҳа вазирлиги томонидан илгари сурилаётга олий мақсад – Ихтисослаштирилган ҳамда Президент таълим муассасалари тажрибасини барча мактабларда кенг жорий этиш масаласини ҳар бир мактаб раҳбарининг чуқур англашини таъминлаш бўлиб, буни иштирокчилар мамнуният билан ўз фаолиятларида жорий этишга жиддий ҳаракат қилаётганликларини билдиришди.

Иккинчи топшириқ – бола ҳуқуқлари Конвенциясини таҳлил этиш, мактабларда замонавий талаб ва қадриятларни уйғунлаштиришда энг самарадор тизимни қўллашида эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар бўлса, учинчи топшириқ битирувчи портрети ва замонавий ўқитувчи портрети қандай, замонавий ўқувчи ва замонавий ўқитувчи деганда кўз олдимизда қандай инсон намоён бўлиши хусусида бўлди. Тўртинчи топшириқ – барча топшириқлар ичида устувор йўналиш ҳисобланиб, таълим ва тарбия соҳасида ҳақиқий шаффофликни таъминлашга эришишдан иборат бўлди.

Семинар-тренинг давомида мактабларнинг раҳбарлари нафақат тажриба ва фикр алмашдилар, балки бугунги давр талаблари даражасида таълим сифатини ошириш бўйича нималарга эътибор қилиш кераклигини, бу борада давлатимиз томонидан қўйилаётган талабларни ҳам тушуниб олишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган касбий тушунчаларга ҳам эга бўлдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019