17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 22:15
Жамият 👁 368

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафини ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли чақирилувчилар билан бутлаш, чақирилувчилар онгида миллий ғурур, она юртга садоқат ва ватанпарварлик тўйғусини кучайтириш мақсадида Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

13 февраль куни туман Маданият бўлими биносида Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби, туман тиббий комиссияси шифокорлари, ҳамда ҳамширалари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳарбий ҳисоб мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда 2023 йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Йиғилишда “Муддатли ҳарбий ҳизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирувни ўтказиш тўғрисида”ги, “Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссияслар фолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги” қарорларнинг мазмун-моҳияти кенг тарзда тушунтирилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Амударё тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти, таффакури, фидоийлиги, қизиқишлари ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда, улар бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларининг қай бирига тайинланиши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, 2023 йилги чақирувни сифатли ўтказиш юзасидан чақирув ёшидаги фуқарорларни муддатли ҳарбий хизматга чақирилишини ташкил этиш, чақирилувчиларнинг сифатли ва холисона тиббий кўрикдан ўтказилиши, уларнинг маънавий-руҳий фазилатларини ва интелектуал ривожланиш савиясини қонунчиликда белгиланган ҳарбий-касбий мезонларга мувофиқ равишда ўрганиб чиқилишини ва ҳудудий комиссия аъзоларининг самарали ишлашини ташкил этиш мақсадида комиссия аъзоларига зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, ҳудудий комиссия аъзоси Илҳом Абутов чақирилувчилар чақирув қоғозини олиб, белгиланган вақт ичида туман мудофаа ишлари бўлимига сабабсиз келмаган тақдирда биринчи маъмурий баённома расмийлаштирилишини ва қайта содир этса, жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича тушинтиришлар бериб, Ватан олдида хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи эканлигини айтиб ўтди.

Ундан ташқари, йиғилишда чақирилувчиларнинг қўшин турларига танлаб олинишида ўтказиладиган суҳбатларнинг шаффофлик ва ошкоралигини таъминлаш юзасидан Амударё тумани мудофаа ишлари бўлими ҳузуридаги бутлаш комиссияси раиси, майор Рустам Турсунов маълумот берди.

Жумладан, чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш ва улурнинг тиббий кўрик натижаларига кўра командаларга тайинланиши, чақирилувчининг билим даражасини баҳолаш, ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизмачиларга бериладиган имтиёзлар, яъни олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, шартнома асосида ҳарбий хизматчи бўлиб ишлаш тартиби тўғрисида тушунтириб ўтилди.

Чақирилувчиларни ҳудудий тиббий комиссиядан ўтказиш тартиби тўғрисида эса ҳудудий тиббий комиссия катта шифокори Рустам Жуманиёзов маълумот берди. Таъкидланишича, бугунги кунда чақирилувчиларнинг аксариятида ясси оёқлик муаммоси учрамоқда. Шифокор томонидан ясси оёқ муддатли ҳарбий хизмат даврида қандай оқибатларга олиб келиши батафсил тушунтириб ўтилди.

Учрашувда чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026